Болакай ота-онасидан сўради: — Дада, пиёз фойдали маҳсулотми? — Ҳа. — Ойи, қаймоқ ҳам фойдалими? — Албатта. — Дада, менга пиёзли ва қаймоқли печенье олиб беринг!
* * *
— Нега хомушсан? — Хотиним билан телефонимдан айрилдим. — Бирдан-а? — Йўқ, олдинига ярамас ўғрилар телефонимни ўғирлашди. Кейин хотинимга қўнғироқ қилиб қаердалигимни, нима иш билан машғуллигимни айтишибди.
* * *
Дўконда. — Хоним, сизни нима қизиқтиради? — Болалар аравачаси сотиб олмоқчиман. — Унда манави аравачага эътибор қаратинг! Агар эрингиз кўпроқ вақтини болани кўчада сайр қилиб ўтказишини хоҳласангиз шу аравачани сотиб олинг. Чунки бу аравачага кулдон ва пиво идишини очадиган очқич ўрнатилган.
** *
Эркак дўконга кириб сотувчидан сўради: — Бодринг борми? — Йўқ. — Помидор-чи? — Йўқ. — Карам-чи? — Вей, хит қилиб юбордингиз-ку одамни! Бу ер сабзавотлар дўкони, маълумот бюроси эмас!
* * * — Алло! Дўхтир, тез етиб келинг! Хотиним кўричак бўлиб қолди! — Хавотирланманг! Биз икки йил олдин хотинингизнинг кўричагини олиб ташлаганмиз. Кўричак икки марта хуруж қилмайди. — Тўғри, лекин одам икки марта уйланиши мумкин-ку!
* * *
Операция хонаси. Бемор: — Вой-й, секинроқ, дўхтир! Оғрияпти! Врач: — Тс-с! Бизда имтиҳон кетяпти!
* * *
— Оғайни, эртага хотинимнинг туғилган куни. Нима совға қилишни билмай бошим қотди. — Хотининг нимани кўпроқ яхши кўради? — Катта тезликда осмону фалакка парвоз қилишни. — Унда супурги совға қил!
* * *
— Дўстим, сен хотинингни қандай топгансан? — Интернетнинг шарофати билан. — Ие, танишув сайти орқалими? — Йўқ, модемим бузилиб қолганди, театрга бордим. Ўша ерда танишганман.
* * *
Талаба берилиб китоб ўқирди. Ўтиб кетаётган бошқа бир талаба сўради: — Нима ўқияпсан? — Геометрия. — Ҳа, мен ҳам ўқиганман. Охирида бош қаҳрамонни ўлдириб қўйишади.
* *
Она бешинчи қаватдан туриб етти яшар ўғлига бақирди: — Ҳой, болам, ўртоғингни ҳадеб дўппослайверма! Терлаб кетасан, кейин шамоллайсан! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|