— Дадаси, мен сиз билан жиддий гаплашиб олмоқчиман.
— Бўпти, сен бошлаб туравер, мен ғизиллаб дўконга чиқиб келаман!
* * *
Эр: — Сенга уйланишга қарор қилганимда ғирт аҳмоқ эканман.
Хотин: — Қаранг, сизни шу қадар қаттиқ севиб қолган эканманки, аҳмоқлигингизни пайқамабман-а!
* * *
Хотин:
— Эртага бизникига онам келаркан.
Жимлик.
— Гапимни эшитдингизми?
Жимлик.
— Нима, онам келишидан хурсанд эмасмисиз?
Жимлик.
— Мана бу бошқа гап. Жаҳлингиз чиқмаслигини билардим.
Оғир хўрсиниш.
— Менга бақирманг!
* * *
Хотин:
— Сиз мени ҳеч қачон севмагансиз. Қасам ичиб айтаманки, ўлганимдан сўнг эртаси куниёқ бошқасига уйланиб оласиз.
Эр:
— Қасам ичишнинг нима кераги бор? Шундоқ ҳам гапингга ишонаман.
* * *
Эр хотини билан жанжаллашиб қолиб, кўч-кўронини йиғиштирди-да, кетиш олдидан деди:
— Мен албатта космонавтликка ўқийман. Сен билан яшагандан кўра метеоритга урилиб ўлганим яхши.
Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас, қайтиб кириб деди:
— Омадинг бор экан! Ташқарида жала қуйяпти.
* * *
— Эшитдингми, Тошматвой ака томорқасига жудаям қўрқинчли ёғоч ҳайкалча қўйиб олибди!?
— Йўғ-э!
— Ҳа, ҳайкалча шу қадар қўрқинчли эканки, ўтган йили дон ўғирлаб кетган қарғаларнинг ҳаммаси ўша донларни қайтариб беришибди.
* * *
— Дўхтир, раҳмат! Мени бойлик васвасасидан халос этдингиз! Хўш, хизмат ҳақингизга неча миллион сўм сўрайсиз?
* * *
Жуҳуд хотинини бегона эркак билан тутиб олди. Судда ундан сўрашди:
— Нега ўша эркакнинг пешонасига тўппонча тирадингиз-у, отиб ташламадингиз?
— Мен тўппончани унинг бошига тираганимда: «Шу тўппончанг учун қанча сўрайсан» деди. Ўзингиз ўйланг, тижорат ҳақида гапирган одамниям ўлдириб бўларканми.
* * *
Бойваччанинг ўғли институтга кириш имтиҳонини топширяпти. Имтиҳон олувчи ундан сўради:
— Охирги савол. Рус-япон уруши қайси давлатлар ўртасида бўлиб ўтган?
* * *
— Итингиз зотдорми?
— Ҳа, итим аристократлар хилидан. Афсуски, гапиришни билмайди-да! Агар гапиришни билганда, сиз билан ҳам, мен билан ҳам гаплашиб ўтирмаган бўларди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|