Қулоғи кар бошқа бир кардан сўради: — Балиқ овига кетяпсанми дейман? — Йўқ, балиқ овига кетяпман. — Ҳа-а, мен балиқ овига кетяпсанми деб ўйлабман.
***
Талаба университетда адабиёт фанидан имтиҳон топширяпти. Муаллим савол берди:
— Дунёнинг илк аёл учувчиси ким бўлган?
Талаба жавоб берди:
— Ялмоғиз кампир.
***
ЭЪЛОН:
— Қизлар, сиз бир умр кетворган автомобил, қўлингизга дасталаб долларларни тутқазувчи бадавлат эркакни орзулагандингиз. Тўғрими? Орзуингиз ушалди деяверинг! Бизнинг автосалонимизга кассир қиз керак!
***
Тонг. Хотин эридан сўради:
— Дадаси, нега кечаси уйқу орасида Надяхон, Надяхон деб бақириб чиқдингиз?
— Айтсам ишонмайсан. Тушимда мен Ленин эмишман!
***
Ярим кечаси хотин эрини уйғотиб сўради:
— Каравот остида сичқон ниманидир қитирлаётгандай бўляптими?
— Нима қилай шунга? Миёвлайми?
***
Эр хотинига деди:
— Жоним, илтимос менга учта сўз айтгин, мен хурсандлигимдан еттинчи осмонда юргандай бўлай!
— Марҳамат, арқон шкафда.
***
Хотин:
— Дадаси, балиқлар дунёдаги энг ношуд, аҳмоқ жонзот эмиш. Шу ростми?
— Рост, ўзимнинг балиқчам, рост!
***
Эр хотинига деди:
— Турли ёшартирадиган дориларни ичиб юришингга қарши эмасман. Лекин бир нарса эсингда бўлсин, қизинг билан сенинг орангда камида тўққиз ой фарқ бўлиши керак.
**
Ўқувчи муаллимдан сўради:
— Устоз, дафтаримга нима деб ёздингиз? Ҳеч нарсани тушуниб бўлмаяпти.
— "Тушунадиган қилиб ёзгин” деб ёздим.
***
Икки таниш учрашиб қолишди.
— Мен машина сотиб олдим.
— Ў, зўр-ку!
— Зўр ҳам гапми? Машинанг бўлса, ҳамма нарсага улгураркансан. Масалан, кеча эрталабдан кечгача жуда кўп ишни бажаришга улгурдим.
— Масалан, қандай ишни?
— Машинанинг мойини алмаштирдим, янги баллонлар сотиб олдим, бозорга тушиб машинамга янги қанот сотиб олдим. Сўнгра автосервисга бориб уёқ-буёғини созлаттирдим. Машинам бўлмаса, шунча ишни бажаришга улгурмасдим-да! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|