Сўнгги бир йил ичида Норвегия пойтахти Осло йўлларида бирорта ҳам пиёда ёки велосипедчи ҳалок бўлмади, ўлим билан якунланган биргина ҳолат қайд этилди ва унда ҳайдовчи вафот этди.
2019 йилда Норвегия пойтахти Осло йўлларида ўлим билан якунланган фақат битта йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди: ҳайдовчи машинаси деворга бориб урилиши оқибатида вафот этди. Шу билан бирга, пиёдалар ёки велосипедчилар иштирокида биронта ҳам ҳалокатли ҳодиса қайд этилмаган.
Мамлакат кесимида, ўтган йили Норвегия йўлларда гўдаклар ўлими нолга тенглиги билан ажралиб турди.
Ўлим кўрсаткичи сўнгги ўн йилликларда ҳам пойтахт, ҳам мамлакат учун барқарор равишда пасайиб бормоқда: 1970 йилда Норвегия йўлларида 560 киши вафот этган, улардан 101 нафари болалар эди. 1985 йилда 482 киши вафот этган бўлса, 2019 йилда 110 киши бутун мамлакат бўйлаб йўл-транспорт ҳодисалари қурбонига айланди. 1975 йилда Ослода йўлларда 41 киши вафот этган.
Тахминларга кўра, шаҳарда тезликнинг сезиларли даражада чекланиши ва Ослонинг марказий қисмидаги магистрал йўлларнинг қисқариши, шунингдек, йўл қопламаси ва замонавий автоуловларнинг жиҳозлари сифатини яхшилаш ушбу омилларга таъсир кўрсатган бўлиши мумкин. Бундан ташқари, Норвегияда велосипедлар тобора оммалашиб бормоқда. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|