Америкалик 18 ёшли хонанда Билли Айлиш Telekom Electronics Beats подкастида иштирок этди ва Калифорнияда карантинни қандай ўтказгани ҳақида гапириб берди, деб ёзади «РБК»га таяниб Дарё.
«Бу ғалати эшитилиши мумкин, лекин менга ёлғиз қолиш ёқади. Кўпчилик интернетда кун бўйи вақтини FaceTime’да соғинган дўстлари билан кўришиш учун ўтказаётгани ҳақида ёзяпти. Мен ўз дўстларимни яхши кўраман, бироқ ёлғиз қолиш менга ёқади. Менда 12 йил давомида ёлғиз қолиш имкони бўлмаган. Бу мантиқсизлик», — дейди Билли.
У шунингдек, ёлғиз қолиш фойдали ва зарур тажриба эканлигини ҳам қўшимча қилган. Хонанда кун бўйи Мисс Марди ва Жима лақабли иккита питбули билан вақт ўтказмоқда ва буни «тўлақонли бандлик» деб атади.
Хонанданинг фикрича, карантин тугаши билан инсонлар ўзини бахтли ҳис қила бошлайди. «Биз кўчага чиқиб, бир-биримизни кўришимиз билан бу ҳолатнинг бахт эканлигини англаб етамиз. Лекин уч кун ўтиб, буни оддий ҳолдек қабул қила бошлаймиз. Инсон табиати шунақа. Биз ниманингдир қадрини уни йўқотганимизда биламиз. Бироқ уни бизга қайтиб беришганида бошқа ҳеч қачон уни йўқотмаймиз, деб ўйлаймиз. Бу жуда ғалати, ахир биз кўчада сайр қилиш ёки дўстларимиз билан дийдор кўришиш имконини йўқотиш мумкинлигини ҳеч қачон хаёлимизга ҳам келтирмагандик», — дейди Билли Айлиш.
Хонанда шунингдек, келажак ҳақида кўп ҳам ўйламасдан ҳозирги ҳаёт билан яшашни исташини ҳам қўшимча қилган. «Мен ҳозир ўз ҳаракатларим ҳақида, улар дунёга, инсонларга қандай таъсир кўрсатиши ҳақида ўйлаяпман. Шунинг учун ҳеч қачон менга барибир, демайман»— дейди хонанда. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|