Microsoft асосчиси Билл Гейтс оқибатлари коронавирус пандемияси оқибатларидан ҳам аянчлироқ бўладиган экологик инқироз юз беришини башорат қилмоқда, деб хабар берди «Kun.uz».
Унинг прогнозига кўра, яқин бир неча ўн йилликда сайёрамиз иқлим ўзгариши келтириб чиқарадиган глобал инқирозга тўқнаш келади.
Миллиардер мамлакатларни иқлим ўзгаришига улар коронавирусга қандай муносабат билдирган бўлса, шундай муносабатда бўлишга чақирган. Унинг таъкидлашича, иқлим ўзгариши билан боғлиқ вазиятни тўғрилашга қаратилган чораларсиз оқибатлар янада ёмонроқ бўлади.
"Пандемия қанчалик даҳшатли бўлмасин, иқлим ўзгариши янада ёмонроқ бўлиши мумкин”, деб ёзган миллиардер ўз блогида.
Гейтснинг фикрича, бу фалокатдан қочиш учун иссиқхона газларининг атроф-муҳитга чиқарилишини анча қисқартириш лозим.
Microsoft асосчиси экологик инқироз оқибатларини коронавирус пандемияси оқибатлари билан таққослади. Унинг таъкидлашича, коронавирусдан ўлим даражаси 100 минг аҳолидан ўртача 14 кишини ташкил қилмоқда. Миллиардернинг баҳолашича, яқин 40 йил ичида Ерда ҳарорат кўтарилишидан ўлим даражаси худди коронавирусдагидек бўлади, 2100 йилга келиб эса 5 марта кўпроқни ташкил қилади.
Гейтс ҳозирданоқ иқлим ўзгаришига қарши курашни бошлашга чақирди. У, жумладан, атмосферага ташланадиган чиқиндилар ҳажмини назорат қилишга фан ва инновацияларни жалб қилишни таклиф қилган. Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, экологик муаммоларга қарши кураш ривожланаётган давлатларда ҳам олиб борилиши лозим. Унинг айтишича, инсониятда бунинг учун бошқа вақт йўқ ва бугунданоқ ҳаракат қилиш керак.
"Соф энергия соҳасидаги барча зарур ишланмаларни яратиш ва татбиқ қилиш учун ўн йиллар талаб этилади”, деб айтган Гейтс.
У электр энергия, маҳсулотлар ишлаб чиқариш, озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва одамларнинг дунё бўйлаб ҳаракатланишининг атроф-муҳитга безарар йўлларини топишга чақирган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|