Агар ҳомиладор бўлсангиз, қаҳва миқдорини камайтириш, алкоголни эса умуман истисно қилиш кераклигини ҳамма билади. Ҳатто тухум ва балиқ ёғи ҳам зарар келтириши мумкин.
Бироқ ундан ҳам айёр озиқ-овқат маҳсулотлари мавжуд. Бир қарашда улар айбсиз ва ҳатто фойдали бўлиб кўринади. Аслида эса кунига уч марта эспрессо ичишга қараганда она ёки бўлажак болакайга кучлироқ зарар келтириши мумкин.
Ҳомиладорлик вақтида воз кечиш керак бўлган машҳур маҳсулотлар рўйхати қуйидагилардан иборат. Ҳеч бўлмаганда уларни истеъмол қилишдан аввал икки марта ўйлаб кўриш керак.
1. Хом тухумлар
Шунингдек, таркибида тухум мавжуд бўлган маҳсулотлар: гоголь-моголь, уйда тайёрланган майонез, хом хамир, пашот-тухумлари, тирамису.
Хавф нимадан иборат?
Биргина сўзнинг ўзи кифоя: сальмонеллёз. Бу ўткир ичак инфекцияси, ўлимга сабаб бўлмайди, бироқ кучли диарея ва қайт қилиш билан кечади. Улар эса сувсизликни келтириб чиқаради. Бу ҳолат эса ёмон: ҳомилада нормал қон айланиши ва бачадондаги амниотик намлик даражасига боғлиқ. Сув етишмаслиги бўлажак бола ривожланишидаги бузилишлар, шунингдек, бола тушиш хавфига айланиши мумкин.
Нима қилиш керак?
Агар тухумдан воз кечишга кучингиз етмаса, улар яхшилаб ювилган ва термик қайта ишланган бўлишига эътибор беринг. Яхшилаб қайнатилган тухум, омлет, пишириқлар хавфсиз.
2. Хом гўшт
Шунингдек, стейк, хом дудланган колбасалар, яхшилаб қовурилмаган қийма.
Хавф нимада?
Хом гўшт паразитлар билан зарарланган бўлиши мумкин. Масалан, токсоплазмалар билан. Улар йўлдош тўсиғидан ўтиб, бўлажак боланинг ривожланишида жиддий бузилишларни чақириши мумкин.
Нима қилиш керак?
Гўштни паразитлардан халос этиш осон – унга яхшилаб термик ишлов беринг. Гап дудланган маҳсулотлар ҳақида борар экан, тўрт кун давомида музлатиш хавфни камайтиришда ёрдам беради.
3. Хом балиқ
Айниқса, сой ва ёввойи океан балиғи, моллюска (устрица, мидиялар), дудланган балиқнинг барча турлари ва сушини эҳтиёткорлик билан харид қилиш керак.
Хавф нимада?
Роллни истеъмол қилиш натижасида сиз дуч келадиган ҳолатлар турлича бўлиши мумкин:
гўшт каби балиқ ҳам паразитлар билан зарарланган бўлиши мумкин;
лаҳм гўштда касаллик чақирувчи бактериялар – масалан, листерия ёки ботулинобактериялар учрайди;
кичик дарёлардаги балиқ кимёвий жиҳатдан ифлосланган сув ҳавзаларидан тутилган бўлиши мумкин – жами заҳарли моддалар онага ҳам, болага ҳам етиб боради;
океан балиғи ўзида симобни тўплайди. Бу борада акула, қилич-балиқ, қироллик макрели ва кафельник айниқса хавфли. Симобли заҳарланиш она ва бўлажак бола саломатлигига салбий таъсир кўрсатади – бу элемент миянинг зарарланиши ва ривожланишдан ортда қолишни чақиради.
Нима қилиш керак?
Пиширилган балиқларни истеъмол қилиш зарур. Консерваларни ейишда ҳам эҳтиёт бўлиш керак: яроқлилик муддатига эътибор беринг ва шишган банкалардаги маҳсулотларни ҳеч қачон истеъмол қилманг.
4. Юмшоқ пишлоқлар
оқ моғорли юмшоқ пишлоқлар — бри ва камамбер;
кўк рангдаги моғорли пишлоқлар - горгонзола, рокфор.
Хавф нимада?
Намлик юқори бўлгани ҳисобига бундай пишлоқлар жуда кўплаб бактериялар ривожланиши учун идеал муҳитга айланади. Ана ўша листериялар бўлажак болакай организмига тушиб, ривожланишнинг оғир бузилишлари, ҳомила тушиши, ўлик ҳолда туғилишни юзага келтириши мумкин.
Нима қилиш керак?
Идеал вариант — қаттиқ пишлоқ (чеддер, пармезан, стильтон ва бошқалар) истеъмол қилиш: у хавфсиз. Юмшоқ пишлоқларни истеъмол қилиш мумкин, бироқ агар улар пастеризация қилинган сутдан тайёрланган бўлиши керак. Бу моцарелла, фета, рикотта, халумлар.
5. Жигар
Шунингдек, жигарли паштет ва колбаса, треска жигаридан олинган балиқ мойи ҳам.
Хавф нимада?
А витамини жуда кўп. Унинг кўп миқдорда бўлиши эса ҳомилада туғма дефектлар ривожланишига олиб келиши мумкин.
Нима қилиш керак?
Жигар маҳсулотларини истеъмол қилманг. Айниқса, айрим сабабларга кўра, А витаминли препаратларни ичаётган бўлсангиз. Ҳа, витамин ва биоқўшимчаларни ўзингиз белгиламанг – буни фақат шифокорингиз амалга ошириши мумкин.
6. Пастеризация қилинмаган сут
Шунингдек, ана шундай сутдан тайёрланган йогурт ва музқаймоқ.
Хавф нимада?
Яна ўша бактерияларнинг юқори миқдорда бўлиши билан боғлиқ. Пастеризация қилинмаган сут – термик ишлов берилмаган маҳсулот. Шунинг учун бўлажак бола учун ўта хавфли листериялар унинг таркибида бўлиши мумкин.
Нима қилиш керак?
Фақат пастеризация қилинган сутни ичишга ҳаракат қилинг. Агар айрим сабабларга кўра, фақат хом сут мавжуд бўлса, уни истеъмол қилишдан олдин албатта қайнатинг.
7. Кофеинли маҳсулотлар
Бу нафақат қаҳва, балки кўк чой, шоколад, кола, энергетик ичимликлар, шунингдек, шамоллаш ва гриппга қарши айрим дори воситалари.
Хавф нимада?
Ушбу модданинг юқори миқдори бола туғилганида вазни кам бўлишига олиб келиши мумкин. Бу эса кейинчалик саломатлик билан боғлиқ муаммолар хавфини оширади. Айрим ҳолларда кофеинли маҳсулотларни истеъмол қилиш ҳомила тушишини қўзғатади.
Нима қилиш керак?
Кофеиндан бутунлай воз кечиш керак эмас. Кунига 200 мг дан кўп истеъмол қилмасликнинг ўзи кифоя. Чегарадан ошиб кетмаслик учун тахминий миқдорларга эътибор беринг:
1 финжон қаҳва — 100 мг кофеин;
1 финжон эспрессо — 140 мг;
1 финжон чой — 75 мг;
1 банка кола (330 мл) — 40 мг;
1 банка энергетик-ичимлик (250 мл) — 80 мг;
50 г қора шоколад — 25 мг гача;
50 г сутли шоколад — 10 мг гача.
Яна бир бор эътибор беринг: бу тахминий рақамлар. Бироқ улардан ҳисоб-китобда фойдаланиш мумкин. Масалан, тонгда бир финжон эспрессо, кун ўртасида бир банка кола ичсангиз, деярли 200 мг кофеин олган бўласиз.
8. Яхшилаб ювилмаган мева ва сабзавотлар
Шунингдек тупроққа яқин ўсувчи резавор мевалар – қулупнай, смородина. Агар маҳсулотлар тайёрлашдан аввал яхшилаб ювилганини билмасангиз, янги сиқилган мева шарбатлари ҳам савол остида.
Хавф нимада?
Токсоплазмоз ва ботулизмни чақирувчи бактериялар тупроқда яшайди. Ердан олинган олма ёки яхшилаб ювилмаган сабзида улар бўлиши мумкин.
Нима қилиш керак?
Ҳомиладорлик вақтида сабзавот ва мевалардан воз кечиш керак эмас: бу мувозанатлашган соғлом рационнинг бир қисми. Бироқ уларнинг тозалигини кўздан кечириш зарур. Нафақат она, эҳтимол балки бўлажак боланинг соғлиғи ҳам шунга боғлиқ. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot https://sof.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|