Илк бор амалий исботга эга метеорит ерга 861 йил май ойида келиб тушган. У Япониянинг Ногата вилоятига тушган. Ҳозир ҳам кунчиқар давлатдаги ибодатхоналардан бирида сақланади. Ажабланарлиси, бу метеорит ҳақида одамлар 1979 йилдагина маълумотга эга бўлишган.
Албатта, метеоритлар сайёрамизга IX асрга қадар келиб туша бошлаган. Масалан, бундан 50 000 йил олдин Американинг Аризона штатига улкан метеорит қулаб тушган. Унинг қуввати атом бомбасидан бир неча минг ҳисса ортиқ эди.
XVIII асрда эса Франция фанлар академияси олимлари метеоритлар хусусида ўз хулосаларини эълон қилишди. Айтишдики, аслида осмондан ҳеч қанақанги тош, ёки метеорит ерга тушмайди. Чақмоқнинг ердаги қумларга урилиши оқибатида тошлар ҳосил бўлади. Француз олимлари ана шундай аҳмоқона хулосани дунёга маълум қилишганди.
Энди Россияга қайтсак. Айтишларича, дунёдаги метеоритларнинг энг катта коллекцияси Санкт-Петербургда экан. Бу ерда уч юзтага яқин турли ҳажмдаги метеоритлар сақланаркан. Уларнинг энг йириги 450 килограмм вазнга эга.
1875 йили Африкадаги Чад кўли яқинига жуда катта метеорит келиб тушди. Маҳаллий аҳоли вакилларининг айтишича, метеоритнинг ҳажми 10 метрга тенг бўлган. Орадан 15 йил ўтиб, бу метеорит билан Англиядаги астрономлар уюшмаси аъзолари қизиқиб қолишди ва дарҳол Африкага етиб боришди. Афсуски, метеоритни топа олишмади. У филлар жағ атрофидаги суяксимон аъзосини ўткирлаши натижасида йўқ бўлиб кетибди.
1812 йил. Бородино жанги бошланишидан сал олдин аскарларнинг бири осмондан худди товуқ тухумидек тош қулаб тушганини кўриб қолди. Уни олди-ю, командирига берди. Командир уни умрининг охиригача кўз қорачиғидек асради. Ўлимидан олдин тошни набираларига топширди. Улар эса орадан 80 йил ўтгач, метеоритни музейга топширишди.
1812 йилги уруш якун топгандан кейин Россия императори Александр Биринчига инглизлар метеоритдан ясалган қилич совға қилишди. Ҳозир ўша қилич Эрмитажда сақланади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|