Ҳа, қизил сайёра билан ерликлар анча вақтдан бери қизиқиб келишади. Айниқса, Америка, Россия, Ҳиндистон, Хитой каби ривожланган давлатлар тезроқ Марсга одамлар учишини, тезроқ у ерда худди ердагидек ҳаёт қуришни исташмоқда. Лекин бу ишни қисқа фурсатда амалга ошириб бўлмайди. Негаки, Марсда кислород йўқ. Демак, ҳаёт йўқ. Ҳаёт пайдо қилиш учун Оллоҳ изн бериши лозим. Шундагина қайсидир йўл билан кислород пайдо бўлади. Яна бир нарса. Марсга парвоз қилишга шайланган одам ерликлар билан хайрлашиши эмас, балки видолашиши лозим. Нега деганда, ердаги юқори технология одамни қизил сайёрагача етказиб қўйишга қодир, аммо уёқдан ерга олиб келишга қодир эмас. Бундан чиқди Марсга учган одам доимий тарзда ўша ерда қолиб кетишига тўғри келади. Қачонки, ерда янада юксак даражадаги технология яратилса, ўшандагина марсликларни ерга қайтариш мумкин бўлади.
Одамлар бунга ҳам қаноат қила олишмаяпти. Аллақачон Марсга биринчилардан бўлиб парвоз қилувчилар гуруҳи тузиш ҳаракатлари бошланган. Голландиянинг «Mars One» ташкилоти Марсга учишни хоҳловчилар рўйхатини тузиб чиққан. Ташкилот талабига кўра, Марсга учишни истаган одам вояга етган бўлиши лозим. Ташкилот бу ишни 2013 йили бошлаган. Ҳозиргача хоҳловчилар сони 200 000 нафардан ошиб кетган. Булар 140 та давлат фуқароларидир. Рўйхатдагиларнинг асосий қисми америкалик. Қолганлар Хитой, Ҳиндистон, Россия. Тўғри, барча хоҳловчилар Марсга учмайди. Олдин рўйхатдагилар уч-тўртта махсус танлов асосида саралаб олинади. Қолаверса, Марсга етгач, улар қуруқ ерга қўнишмайди. Олдин алоҳида база қурилади. Олимларнинг айтишича, Марсдаги тупроқда йўлини топиб турли сабзавотларни етиштирса бўларкан. Бироқ ерликлар фақат кўкат ва сабзавот билан озиқланмайди-ку, тўғрими?!. Ердан улар учун доимий равишда озиқ-овқат ташиб турилади. Хўш, Ердан Марсгача етиш учун қанча вақт керак бўлади? Етти ой атрофида вақт зарур бўларкан. Ер ва Марс сайёраси оралиғидаги масофа 225 миллион километрга тенг экан. Агар сайёралар доимо ҳаракатда эканини ҳисобга олсак, ўртача масофа 400 миллион километрга ҳам етиши мумкин. Башарти ҳаракат давомида бир-бирига жуда яқин келиб қолса, масофа 54 миллион километрга тенг бўлади.
Уфологларнинг айтишича, ерликлар Марсга учган тақдирда ҳам қизил сайёрани биринчилардан бўлиб забт этган ҳисобланишмайди. Чунки бизнинг қадимий аждодларимиз миллион йиллар олдин худди ўша қизил сайёрадан ерга учиб келишган. Энди улардан айримларининг авлодларигина ўз ватанига қайтади холос. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|