TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
БИЛАСИЗМИ… Гитлердан пенсия олишда давом этаётган одамлар бор!
Маълум бўлишича, ҳозир ҳам Гитлердан пенсия олишда давом этаётган одамлар бор экан. Масалан, 2018 йили Бельгияда яшовчи 27 нафар одамнинг Гитлер тайин этган пенсияни олишда давом этгани маълум бўлди. Пенсиялар миқдори ойига 425 дан 1275 еврогачани ташкил этган.
Маълум бўлдики, ҳарбийлар учун тўланадиган пенсиялар 1941 йили Адольф Гитлер тарафидан жорий этилган. Пенсия Бельгиядаги айнан Гитлерга содиқ қолишга қасам ичган ҳарбийларга берилган. Потсдам конференцияси қарорига кўра, Гитлернинг амалий кучга эга барча фармонлари бекор қилинган. Лекин пенсия булар қаторига киритилмади. 1949 йили Германия федератив республикаси Учинчи рейх меросхўри ҳуқуқига эга бўлди. Шундан кейин Гитлер ва фашистлар Германияси билан ҳамкорлик қилган, унга хизмат қилганликда айбланиб судланган 80 мингдан зиёд бельгияликнинг 38 минг нафарига Гитлер пенсиясини олишда давом этиш ҳуқуқи берилди. Ўша ҳуқуққа эгалик қилганлар ҳозирги кунда жуда кам қолган. Бироқ уларга Гитлернинг садоқатли ҳарбийлар учун тайин этган пенсияси бериб келинмоқда.