TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
БИЛАСИЗМИ… АМЕРИКАДАГИ ҲАМ АҲМОҚОНА, ҲАМ ОҚИЛОНА ҚОНУН
Американинг Индиана штати губернатори Митч Дэниэлс 2012 йили янги қонунга имзо чекди. Бунга кўра, агар полициячи фуқароларнинг уйига қўлида расмий ордерсиз кирса, уй эгаси уни отиб ташлаш ҳуқуқига эга. Бунинг учун фуқаро жиноий жавобгарликка тортилмайди. Шубҳасиз, губернаторнинг бу ҳам аҳмоқона, ҳам оқилона ғояси фуқароларни руҳлантириб юборди. Полициячилар эса шокка тушиб қолишди. Негаки, мамлакатда полиция ва фуқаролар тенг ҳуқуққа эга бўлиши ақлга сиғмайдиган нарса-да.
Полиция ходимларидан бири Жозеф Хаббард таъкидладики, ўшандан бери полицияда ишлайдиганлар ростакам шокка тушиб қолишган. Лекин бу қонуннинг оқилона ўйланган жойи ҳам йўқ эмас. Агар полициячи ҳақиқатан қонун асосида иш тутса, эгаллаб турган лавозимини суистеъмол қилмайди. Кимнидир тутиш ёки кимнингдир уйини тинтув қилиш зарур бўлса, албатта ордер олади. Биладики, бу ҳужжатсиз ҳаёти хавф остида қолади. Айниқса, америкаликларнинг деярли барчаси уйида совуқ қурол асрашини ҳисобга олса, албатта миясини ишлатади. Ҳаётини хавф остига қўймайди. Қонунни бузмасликка интилади. Бу эса штатда полициячилар тарафидан содир этиладиган қонунбузарликларга барҳам беради.