1. Дельфин ва китлар сув ичмайди. Ичимлик сувини улар ўзлари учун емиш ҳисобланган балиқ ва қисқичбақалардан олади.
2. Ер остида олтин шу қадар кўпки, агар ҳаммасини ер устига олиб чиқиб тўшалса, бутун дунёга жой бўлади. Жой бўлса ҳам майли, одамнинг тиззасига урар даражадаги қалинликда бўлади.
3. Баъзи чувалчангларнинг юраги ўнтагачани ташкил этади. Уларда ўпка бўлмайди. Газ алмашинуви териси орқали амалга ошади.
4. Одам йилига 4 миллион 200 минг марта киприк қоқади.
5. Агар қуёшнинг гугурт чўпи бошчасидек қисми ерга қўйилса, куйиб кетиш хавфидан сақловчи масофа 90 километрга тенг бўлади.
6. Туяқушнинг кўзлари ҳажми мияси ҳажмидан каттароқ бўлади.
7. Иккинчи жаҳон урушида Берлинга ташланган илк бомба шаҳар ҳайвонот боғидаги филнигина ўлдирган холос.
8. 1880 йили дунё бўйича кокаин наркотик моддаси шамоллаш, невралгия, бош оғриғи ва уйқусизликка қарши дори ўрнида очиқ ва эркин ҳолда сотилган.
9. Ўнинчи асрда яшаган Персия ҳукмдори Абдул Қосим Исмоил шахсий кутубхонасидан бир қадам ҳам нари кетмаган. Агар ҳарбий юришларга чиқиш зарур бўлса, 117 мингта китобдан иборат кутубхонаси жами 400 та туяга юкланиб, унинг ортидан олиб юрилган.
10. Эрамиздан аввалги 5000 йили ер юзи аҳолиси сони 5 миллион кишидан иборат эди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|