TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Венерада бир кун Ердаги 243 кеча-кундузга тенг. Бир йил Ердаги 224, 7 кеча-кундуздан иборат. Венерада кун йилга нисбатан узун. Чунки у ўз ўқи атрофида жуда секин айланади.
Бу сайёрага Рим муҳаббат ва гўзаллик илоҳасининг исмини беришган. Венерага илк бор 1962 йили «Маринер-2» фазо кемаси ташриф буюрган.
Венеранинг устки қисми жуда қуруқ ва сайёра текисликлар, тоғли ҳудудлардан иборат. Венерадаги атмосфера босими Ердагига нисбатан 90 марта юқори.
Венера осмонидаги булутлар олтингугурт кислотасидан ташкил топган. Шу сабабли улар қуёшдан келадиган ёруғликнинг 65 фоизини тўсиб қолади. Ёруғлик пастга туша олмайди.
Венера ёрқинлик бўйича Қуёш ва Ойдан кейин учинчи ўринни эгаллайди.
Венера Ерга бошқа сайёраларга қараганда анча яқин туради.
Венера атрофини газдан иборат булутлар қуршаб олган. Айнан улар буғли босим ёрдамида сайёрадаги иссиқлик даражаси юқорилигича қолишини таъминлайди.