Дорихонада.
— Менга икки қути глюконат кальций беринг!
— Яна нима?
— Кўмирчалар донасидан ҳам беш-ўн қути беринг!
— Ие, қаерингиз оғрияпти ўзи?
— Ҳеч қаерим оғримаяпти. Дўстим билан шашка ўйнамоқчийдик.
* * *
Тил-адабиёт муаллими гапирадиган тўти сотиб олди. Эртаси куни қушлар дўконига қайтиб келди-да, деди:
— Узр, кеча менга сотган тўтиқушингиз жуда бемаъни экан.
— Нега? Сўкинарканми?
— Йўқ, гапдаги баъзи феълларни топишга қийналаяпти.
* * *
Эркак дўконга келиб қўғирчоқ Барби сотиб олмоқчи бўлганди, сотувчи тушунтира кетди:
— Мана бу Барбимиз малика. 15 доллар туради. Манавиниси оиласи билан ажрашган Барби. 100 доллар туради.
— Нега бунча қиммат?
— Ие, ўзига қўшиб уй, машина ва вертолёт ҳам берилади.
* * *
Қиз онасига деди:
— Ойижон, мушукча сотиб олайлик!
— Йўқ, мушукка аллергиям бор.
Шунда ота ўрнидан туриб ғудранди:
— Мушукка аллергиянг бор, нега норкали шубага йўқ?
* * *
Самолёт осмонда парвоз қилаяпти. Бир маҳал учувчи хохолаб кулиб юборди. Шериги сўради:
— Нима бўлди?
— Тасаввур қилаяпман. Ҳозир қочганимни билиб қолишган бўлса, жиннихонада роса тўполон бўлиб ётгандир.
* * *
— Дада, менда иккита янгилик бор сизга. Бири яхши, бири ёмон.
— Қани, ёмонини айт-чи!
— Машинангизни авария қилиб юбордим.
— Яхшиси қанақа?
— Энди ҳеч қачон бундай қилмайман.
* * *
Болакай отасининг шифтни бўяётганини томоша қилиб турганди. Онаси келиб деди:
— Катта бўлсанг, сен ҳам отангга шифтни бўяшга ёрдам берасан.
— Ие, ўшангачаям бўяб бўлмайдими отам?
* * *
— Қўшни, мени машинангизда ишхонамгача олиб кетинг!
— Мен бошқа тарафга кетаяпман.
— Ундан ҳам яхши.
* * *
Икки жинни лифтда қамалиб қолишди.
Биринчиси:
— Ёрдам беринг!
Иккинчиси:
— Ёрдам беринг!..
Биринчиси:
— Йўқ, бунақаси кетмайди. Кел, биргаликда қичқирамиз!
Иккинчиси:
— Биргаликда-а!!! Биргаликда!!!
* * *
Чол-кампир сўрида овқатланиб ўтиришибди. Бир маҳал чол кампирининг пешонасига қошиқ билан туширди.
— Вой, нега урасиз, чол?
— Чапиллатмай егин!
Орадан ҳеч қанча ўтмай, чол яна кампирнинг пешонасига қошиқ билан урди.
— Энди нимага урдингиз?
— Чапиллатганингни эсласам, асабим бузилиб кетаяпти. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|