Ўғридан таниши сўради:
— Нега пойма пой ботинка кийиб олибсан?
— Дўкондорлар аҳмоқ. Улар пештахтага ботинканинг бир пойданини қўйсак ҳеч ким ўғирламайди деб ўйлашади.
* * *
Автобус бекатида ёши тўқсондан ошган кампир қалтираганча қўл телефонини ковлаштирарди. Ёнидан бир йигит ўтиб қолди. Кампир унга деди:
— Болам, манави телефонда смс ёзишни билмаяпман. Ёзиб бергин!
— Нима деб ёзай, момо?
— «Сиз эрмас, ярамассиз! Мени қидириб овора бўлманг! Мен ойимникига кетдим!» деб ёз!
* * *
Эр уйга келиб хотинига деди:
— Ишхонамда муаммо пайдо бўлди.
Хотин мулойим овозда жавоб қилди:
— Хавотир олманг, азизим! Ҳеч қачон ишхонамда деманг, ишхонамизда муаммо пайдо бўлди денг! Сизнинг муаммонгиз мениям муаммом!
— Хўп, хуллас, котибамиз ҳомиладор. Биздан фарзанд кутяпти.
* * *
Аёл эрига қўнғироқ қилиб деди:
— Азизим, кечиринг, сизга адашиб ичкетарга қарши дорининг ўрнига асабни тинчлантирадиган дори ичирибман. Қалайсиз ҳозир?
— Нима десам экан? Умуман… Югуришдан тўхтаганим йўқ, аммо жуда хотиржамман.
* * *
«Танишув» сайтидаги ёзишмадан.
— Жоним, бўйингиз неча сантиметр?
— Бир юз қирқ.
— Оҳ, ихчамгина қироличам! Вазнингиз қанча?
— Вазним янаям камроқ. Атиги бир юз йигирма.
* * *
Йигит кўчада собиқ муаллимасини учратиб қолди. Муаллима ундан сўради:
— Тошматов, ҳозир нима иш қиляпсан?
— Метереологман, устоз!
— Уф-ф, болалигингда ростгўй бола эдинг-ку!
***
Ишда икки ҳамкасб суҳбатлашяпти. Бири иккинчисидан сўради:
— Ишхонамизда скелероз билан оғриган ходим борми?
— Нима қиласан?
— Қарз олмоқчийдим.
* * *
Икки таниш автобус бекатида учрашиб қолишди. Бири иккинчисидан сўради:
— Қара, анчадан бери кўришмабмиз-а! Уйландингми?
— Йўқ.
— Ие, нимани кутяпсан?
— Автобусни.
* * *
Эр умрида биринчи марта парашютдан сакради. Уни пастда хотини ва ўғли кузатиб туришарди. Эр ерга қўнди. Аммо ҳадеганда ўрнидан туравермади. Шунда хотини ўғилчасига деди:
— Бориб қара-чи, даданг нафас оляптимикан?
Ўғилча дадасининг тепасига борди-да, дарров ортга қайтди ва онасига деди:
— Дадам нафас оляпти. Лекин унинг ёнида умуман нафас олиб бўлмайди.
* * *
Филармония зали. Концерт бошланди. Бошловчи томошабинларга эълон қилди:
— Шостаковичнинг олтинчи симфонияси!
Шунда залда ўтирган эр хотинини койиди:
— Кўрдиингми, икки соат бўяндинг. Агар тезроқ тайёр бўлганингда, бешта симфонияни ўтказиб юбормаган бўлардик. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|