1. Манго асосан Ҳиндистонда ўсади. Бу мамлакатда йилига 13,5 миллион тонна ҳосил олишади. Европа давлатлари орасида эса мангони Испания ва Канар оролларида етиштиришади. Мангонинг айрим навларини Жанубий Америкада ҳам учратиш мумкин.
2. Манго пишмаган пайт ёқимсиз таъмга эга бўлса ҳам таркибида пектин мавжудлиги билан аҳамиятлидир. Бундан ташқари манго таркибида узум ва лимон кислотаси кўп. Пишган турида эса улар жуда камчиликни ташкил этади.
3. Қадимдан Ҳиндистонда манго дарахти илоҳий ҳисобланади. Одамлар дарахт ёнида туриб тилак тиласа, албатта ижобат бўлишига қаттиқ ишонади. Агар Янги йил байрами арафасида манго мевасини уйнинг кириш эшиги тепасига илиб қўйилса, бу хонадондан йил бўйи бахт ва омад аримас экан. Ҳиндлар шундай деб ўйлашади.
4. Аслида мангонинг ватани Мьянма тропик ўрмонлари, Ҳиндистондаги Ассам штати ҳисобланади. Бу масканларда 4000 йилдан бери манго етиштирилади.
5. Тайланд ҳамда Филиппинда мангонинг пишиб етилмаган мевасини сабзавот ўрнида салатларга қўшишади.
6. Олимларнинг фикрича, манго истеъмоли одамни турли хавфли вируслардан асрайди, асаб тизимини тинчлантиради.
7. Манго дарахти барглари заҳарли. Айрим ҳайвонлар еса ўлим топиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Бу баргларни ёқиш ҳам керак эмас. Ундан ажралиб чиққан заҳарли тутун кўз ва ўпкани ишдан чиқариши мумкин.
8. Қадимда Осиёдаги кўплаб ҳукмдорлар ўз манго дарахтига эга бўлган. Бу одам жамиятда юқори ўрин тутишининг белгиси сифатида қабул қилинган.
9. Ҳиндлар баъзи байрамлар олдидан тишларини паста эмас, манго дарахти новдаси билан тозалашади.
10. Манго паст калорияга эга мевадир. Шу сабабли уни парҳездагилар ҳам бемалол еса бўлаверади. Фақат уни куннинг биринчи ярмида ейиш тавсия этилади.
11. Манго овқат ҳазм қилишда катта ёрдам бера олади.
12. Манго дарахти 45 метр юқоригача бўй чўзади. Энди чиққан барглари қизғиш, анча олдин юз кўрсатганлари эса тўқ яшил рангда бўлади.
13. Ҳали пишмаган манго пўстлоғи таркибида заҳарли моддалар бор. Улар аллергия қўзғаши мумкин.
14. Манго данагидан саноатда мой тайёрланади. Бу мойдан тери касалликларини даволашда, қумурсқа чаққан жойлар тезроқ битиши, мушакларда пайдо бўлган оғриқларни йўқотишда фойдаланишади.
15. Осиёдаги айрим давлатларда никоҳ тўйи куни манго дарахти баргларини келин-куёв устидан сочишади. Шундай қилинса, икки ёш серфарзанд, сердавлат бўлади деб ўйлашади.
16. Манго дарахти пўстлоғи шифобахшдир. Ундан тайёрланган дамлама онкологик хасталиклар профилактикасида жуда катта фойда бераркан. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|