— Д-д-д-д-д-ўхтир! М-м-м-м-мен д-д-д-дуқланаяпман!
— Қ-қ-қ-қ-қани… Б-б-б-б-бешгача с-с-с-с-с-санг-чи!..
* * *
Қиз отасига деди:
— Дада, мен ҳеч қачон турмушга чиқмайман. Бир умр сизлар билан яшаб қоламан.
— Йўқ, одамни бунақанги гаплар билан қўрқитаверма!
* * *
Футболни жонидан ортиқ кўрадиган бир қария куни битганини яқин дўстига айтганди, у шошиб қолди.
— Менга қара, мабодо жаннатга тушиб қолсанг, сўраб кўр-чи, у томонлардаям футбол жамоалари бормикан. Бўлса, дарров тушимга кириб менга айтасан!
Қария эртаси куни ўлибди-ю, бир кун ўтиб дўстининг тушига кирибди.
— Ошна, жаннатда ҳам ҳақиқатан футбол жамоалари бор экан. Эртага ўйин бор. Сениям асосий таркибга тиркаб қўйдим.
* * *
Нервопатолог беморга асабни тинчлантирадиган дори беряпти.
— Қани, дорини ютинг! Тезроқ ютинг! Ют дедим, ярамас!!!
* * *
Болакай бобоси яшайдиган қишлоққа меҳмон бўлиб келди. Бобо уни зерикиб қолмасин деган ниятда ёнига овчи итни қўшиб овга жўнатди. Бола икки соатдан сўнг қайтиб келиб бобосига деди:
— Бобо, яна итингиз борми?
* * *
Дўкондаги эълондан:
— Ҳурматли аёллар, эрингизга совға сотиб олинг! Шунда суюкли инсонингиз учун кичкинагина совға текинга тушади.
* * *
Аёлнинг эркакдан фарқли томони шундаки, аёл она бўлганини дарров билиб қолади. Эркак эса, кимнингдир отаси бўлганини умрининг охиригача била олмаслиги мумкин.
* * *
— Азизам, мабодо ўта жаҳлдор, инжиқ, пасткаш бўлиб қолсам, барибир мени севиб яшармидинг?
— Албатта… Аммо жуда-жуда соғинган бўлардим.
* * *
Халқаро хотин-қизлар симпоизуми дастури:
1. Нима киямиз буёғига?
2. Ҳамма эркаклар — ярамас.
3. Бошқа масалалар.