Ёш драматург театр директоридан сўради:
— Менинг янги пьесам сизга маъқул бўлдими?
— Ёмон эмас. Аммо менга қолса, қаҳрамонингизни заҳар билан эмас, қуролдан ўқ отиб ўлдирган бўлардим.
— Нега?
— Томошабинларни уйқудан уйғотиш учун.
* * *
Руҳоний рассомни уриша кетди:
— Бу нима қилганингиз? Фариштанинг ботинкада юрганини қаерда кўргансиз?
— Сиз ботинкасиз юрганини қаерда кўргансиз?
* * *
Икки дўст узоқ йиллардан сўнг учрашиб қолишди.
— Ҳозир нима ишлар билан бандсан?
— Ёзувчи бўлдим.
— Ие, зўр-ку!.. Биронта ёзган асарингни сотдингми? Бойиб кетгандирсан?
— Йўқ, фақат қўл соатим, радио ва телевизоримни сотдим.
* * *
Мухбир киноюлдуздан сўради:
— Олтинчи эрингиз билан қаерда танишгансиз?
— Овда. У бешинчи эримни отиб ўлдиргач.
* * *
Ёш актёр уйга келиб ниҳоят комедияда биринчи ролга таклиф этилганини отасига маълум қилди:
— Мен оила бошлиғи ролини ўйнарканман.
Бу гапни эшитган ота деди:
— Ҳечқиси йўқ, қайғурма. Бир кун келиб сенгаям гапирадиган рол бериб қолишар…
* * *
— Қизиқ, фотоательенгиздаги манави осиб қўйилган суратлар эгалари нуқул кулиб тушишган. Нега?
— Сиз сураткашимизни бир кўрганингизда, ўзингиз ҳам шуларга ўхшаб кулган бўлардингиз.
* * *
Ўғри товуқни ўғирлаб терисини шила бошлади. Қараса, милиционер келяпти. Товуқни дарҳол сувга ташлади.
— Жойингдан жилма! — қичқирди милиционер. — Ҳозиргина товуқ ўғирладинг!
— Бу менинг товуғим. Чўмилишга тушиб кетди. Кетаётиб кийимларига қараб туришимни илтимос қилди, холос.
* * *
Овчини босқинчилар талаб кетишди. Ундан маҳалладошлар сўрашди:
— Ўзингни ҳимоя қила олмадингми? Ахир, овчисан!
— Иложи бўлмади. Бир қўлимда пичоқ, иккинчи қўлимда қурол ушлаб тургандим.
* * *
Судья:
— Нега бир миллион сўм пул ўғирладингиз?
Судланувчи:
— Қорним оч эди.
* * *
Хотин ойнадан ташқарига қараб туриб эрига деди:
— Ўрганинг, одамлар қандай бахтли яшашади!.. Эри хотинига қуриган кирларни дордан йиғиб олишда ёрдамлашяпти.
Эр ҳам ташқарига қаради-ю, деди:
— Аҳмоқ! Ахир, бу кирлар бизники-ку! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|