Бир эркак катта йўл четида туриб олганча худога нола қиларди:
$cut$
— Худойим, жуда қийналиб кетдим. Еярга ноним, ичарга сувим йўқ. Икки минг сўмгина юборсанг, нон сотиб олардим, худойим! Менга раҳминг келсин! Қашшоқ бандангни ноумид қўйма!..
Шу тобда кўчадан бир арман ўтиб кетаётган экан. Эркакнинг зорланишини кўриб раҳми келибди ва киссасини ковлаб кўрса, икки минг сўм пули бор экан.
"Кел, шу шўрликка пулимнинг ярмини берай! Очидан ўлиб қолмасин тағин!”, дебди-ю, эркакка чўнтагидаги пулнинг минг сўмини бериб йўлида давом этибди. Эркак бўлса, пулни ушлаб кўриб секин киссага урибди ва яна худога зорлана бошлабди:
— Худойим, оҳимни эшитибсан-да-а? Локигин кейинги сафар пулни армандан юбормагин! У ноинсоф пулларнинг ярмини ўзига олиб қўяркан!