Гитарачининг кўзларини бойлаб қўлига илонни тутқазишди-да, сўрашди:
— Бу нима?
— Овоз операторимиз.
* * *
Кампир калиш сотиб олди. Сўнгра дорихонага кирса, «Ҳомиладорликдан асровчи воситалар» ёзувли чиройли қути турибди. Калишни ўшанинг ичига солди-да, чиқиб кетди.
Автобусда бир йигит қутини кўриб кулди.
— Хола, шунчани нима қиласиз?
— Э, болам, чолимни билмайсан. Буни у бир ойгаям етказмайди.
* * *
Бўри Қизил шапкачанинг бувиси ёнига кирди-да, сўради:
— Хўш, сени нимага қўшиб есам экан? Қаймоққами, ё қатиққами?
— Бўривой, яхшиси, мени телевизорга қўшиб еяқол. Ҳозир сериал бошланай деб турибди.
* * *
— Дўхтир, мен ўлаяпман. Ёрдам берасизми?
— Албатта ёрдам бераман.
* * *
Жуҳуднинг қармоғига илинган олтин балиқ ундан сўради:
— Жуҳудмисан?
— Ҳа.
— Илтимос, қовуриб еяқол!
* * *
Ёш бола сигир суғораётганларни кўриб қолди-ю, бироз ўйлаб тургач, деди:
— Ҳа-а, сутга сувни шундай йўл билан аралаштиришаркан-да!
* * *
Она қурт саҳрода ўрмалаб кетаётиб эрини уришяпти:
— Сиз менинг уч юз йиллик бахтли ҳаётимни расво қилдингиз!
* * *
— Хотин, мен ўлаяпман!
— Нима қилай энди ўлсангиз? Дод солиб йиғлайми?
— Йўқ, яхшиси, менга «Сени осмонимга олиб кетаман» деган қўшиқни айтиб бер!
* * *
Бир аёл ҳар гал маош олишда ҳисоб-китоб қоғозига имзо сифатида икки чизиқ қўярди. Охирги пайтларда ноль қўядиган бўлди. Ундан сабабини сўрашганда, шундай жавоб берди:
— Турмушга чиқдим ва шу муносабат билан фамилиямни ўзгартирдим.
* * *
Эшик тақиллади.
— Ким у?
— Милиция!
— Уйда ҳеч ким йўқ.
— Унда ким гапиряпти?
— Радио.
— Нега уй чироқлари ёниб турибди бўлмаса?
— Ҳозир ўчириб қўяман. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|