Бир окамиз меҳмонга борибди. Меҳмондорчилик шунақанги қуюқ бўптики, қайтишда тўй эгалари кўплашиб аранг «Жигули»сига ўтқазиб кузатишибди. Окамиз илон изи қилиб йўлнинг у четидан бу четига ўтганча кетаётса, йўл четида автоинспектор турган экан. Ҳуштагини чалиб окахонни тўхтатибди.
— Ҳ-ҳа, нима дейсизлар? — сўрабди окахон. — Турибсизларми?
— Ҳа, турибмиз, — дебди инспектор. — Ҳужжатларни бир кўриб қўяйлик-чи!
Окахон ҳужжатни олиб унинг қўлига тутқазган экан, инспектор сўрабди:
— Ичибсизми, ока?
— Нима? Ичибсиз? Биз… Ичмаймиз. Ҳазар қиламиз. Умуман ичмаймиз.
— Шунақами? Биласизми, яқинда бизга янги японча ускуна беришганди. Бир «пуф»лаб юборасиз-да, энди, хизматчилик!
— Пуфласак пуфлайверамиз!
Окахон ускунани оғзига яқин опкелиб, бир марта «пуф-ф-ф» деган экан, жуда чиройли мусиқа чалиниб, ускуна одам тилида гапирибди:
— Окахон ичганлар. Уч бутилка ароқни паққос тушириб, газагига шўр бодринг еганлар!
Инспектор шундан кейин шошиб қопти.
— Ана, ичибсиз, ока! Машинадан тушинг, «штрафстоянка»га тортамиз машинани!
— Э, нима деяпсиз? Умуман ичмайман мен! Кеча биронтасига пуфлатган бўлсангиз, бугун чиқараётган бўлса керак. Ускунангиз бузуқ шекилли. Менга қара, хотин, бир пуфлавор, ускунаси бузуқлигини исботлаворайлик!
Янгаям бир пуфлаган экан, ускунадан ёқимли мусиқа янграб, яна одам тилида гапира бошлабди:
— Янгам ҳам роса тортганлар! Икки шиша шампан шаробини Саодатхон, Гулчеҳралар билан бирга ичганлар! Газагига шоколад еганлар.
— Ана, — дебди инспектор. — Оилавий маст экансизлар! Тушинглар!
— Э, нимага ишонмайсиз? — бақирибди окахон. — Ускунангиз бузуқ деяпман-ку! Майли, ана, ўғлим ҳам бир пуфласин! Бузуқлигини кўрасиз ўзингиз! Абдусаттор, кел, ўғлим, бир пуфлавор! Амакинг ишонмаяпти!
Орқа ўриндиқда боғчага бориб-бормаган болакай ўтирган экан. Бир марта пуфлаганакан, ускунадан тағин ёқимли мусиқа янграб, одам тилида гапира бошлабди:
— Абдусаттор хўроз ҳам роса тортганлар. Юз грамм ароқ ичганлар, газагига сўрғич сўрганлар!
Шундан кейин инспектор ҳам ҳайрон бўп қопти. Ускунани айлантириб-айлантириб, ўзича ғудранибди:
— Қизиқ, японча ускунаям бузуқ бўларканми? Ярамас японларам халтурага ўтибди-да!.. Майли, ока, кетаверинглар! Фақат йўлнинг четидан юринглар! Буни эртага устага кўрсатволамиз!
Окахон машинасини жойидан жилдириб, анча нарилаб кетгач, хотинига бақирибди:
— Нуқул ёш болага ичирма, ичирма дейсан! Фойдаси бўларканми? Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|