Эркак катта кўчада улкан бочкани юмалатиб кетаётганди. Дўсти кўриб қолиб сўради: — Бочкани нима қиласан? — Тижорат қилмоқчиман. — Қанақа тижорат? — Бугун дўхтирларга анализ топширгандим. Ишонасанми, қонимда катта миқдорда қанд моддаси бор эмиш.
* * *
120 ёшга кирган қариядан журналист сўради:
— Айтинг-чи, парҳез қилганмисиз?
— Йўқ, дуч келган овқатни еб кетаверганман.
— Унда қандайдир режимга амал қилгандирсиз?
— Йўқ, туни билан ухламасдан чиқишим ҳам мумкин эди.
— Унда шунча йил умр кўришингизнинг сири нимада?
— Менинг асабларим мустаҳкам. Умримда ҳеч ким билан баҳслашмаганман.
— Бўлиши мумкинмас.
— Жуда тўғри айтдингиз. Бўлиши мумкинмас.
* * *
Поезд купесига тўрт боласи билан бирга аёл кириб ўтирди. Болалар тўполон қилишни бошлаб юборишди. Жаҳли чиққан йўловчилардан бири аёлга деди:
— Бирор ерга кетаётган аёл болаларининг ҳеч бўлмаса ярмисини уйда қолдириб кетиши керак.
— Мен ҳам худди сиз айтгандай қилганман.
* * *
Олисга қатнайдиган юк машинаси ҳайдоувчиси йўл-йўлакай бир қаҳвахонага кириб товуқ гўшти сотиб олди. Аммо қўл ювиш учун чиққанда, қўшни столда ўтирган уч безори товуқ гўштини еб қўйди. Ҳайдовчи ҳеч нарса бўлмагандек, гўштнинг пулини тўлади-да, чиқиб кетди. Бироздан сўнг безорилардан бири сотувчига деди:
— Бу йигит жуда қўрқоққа ўхшайди. Ўзини ҳимоя қила олмаслиги аниқ. Кўриниб турибди.
Сотувчи:
— Ҳа, машина ҳайдашниям билмас экан. Ҳозиргина йўл четида турган учта мотоциклни мажақлаб ўтиб кетди.
* * *
Икки дайди ит болонкани кузатаркан, бири иккинчисига деди:
— Жуда чиройли экан!
— Э, нимаси чиройли? Уни сувдан чиққанда кўрсайдинг! Қомат эмас, чўп дейсан!
* * *
Бир ҳомиладор аёлга кўпроқ музқаймоқ ейишни маслаҳат беришганди. Рентгенга тушаётганда врач қараса, она қорнида эгизак ака-укалар жисмоний тарбия билан шуғулланаётганмиш ва бири иккинчисига дермиш:
— Ҳечқиси йўқ, ука, бир амаллаб қишдан чиқиб олармиз!
* * *
Бир хорижлик эркак қаҳвахонага кирса, қоғозга ёзиб қўйишибди:
1. Қўй гўштидан кабоб.
2. Қўй гўштидан ўзбекча кабоб.
Эркак ошпаздан сўради:
— Қўй гўштидан ўзбекча кабоб деганини қандай тушунса бўлади?
— Бу кабоб дўппига солиб пиширилади.
* * *
Қоп-қора тунда, қоп-қоронғи хонада ётсам, хотиним қоп-қора кўйлак ва қоп-қора шиппакда олдимга кириб келиб бақира кетди:
— Умримнинг энг ёруғ лаҳзаларини қайтариб беринг!
* * *
Қизил Шапкача ўрмонда кетаётганди. Олдидан бўри чиқиб қолди.
— Вой, бунча кўзларинг катта, бўривой? — деди Қизил Шапкача.
Бўри шу заҳоти қочиб қолди. Қизил Шапкача йўлида давом этди. Бир маҳал қараса, бўри дарахт панасида беркиниб турибди.
— Вой, бунча қулоқларинг чиройли, бўривой? — деди Қизил шапкача.
Бўри яна тирақайлаб қочди. Қизил Шапкача йўлида давом этди. Анча йўл босиб мундоқ ўгирилса, бўри оқ қайин ортида яшириниб турибди.
— Вой, бунча тишларинг чиройли, бўривой? — деди Қизил Шапкача. Шунда бўри ув тортиб юборди.
— Сенинг дастингдан ҳожатга чиқиб кела оламанми-йўқми-а?
* * *
Агар кимдир сени «Жинни» деб ҳақорат қилса, дарров хафа бўлма! Олдин яхшилаб ўйлаб кўр. Балки у ўзини таништиргандир. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|