Эркак врачга қўнғироқ қиляпти: — Дўхтир, бир илтимосим бор. Мабодо бизнинг уй олдидан шу кунларда ўтиб қолсангиз, уйга кириб ўтинг! Лекин атайин келиш шарт эмас. — Нима бўлди ўзи? — Хотинимнинг жағи тушиб қолди. Гапира олмаяпти.
* * *
— Нега қовоғингни осилтириб олибсан? Бирор гап бўлдими?
— Кеча доллар сотиб олгандим, пулим қолмади.
* * *
Мактабдаги эълондан:
«Бундан буён мактабимизда одатий қўнғироқ ўрнига ёқимли мусиқа чалиниши мумкин. Агар ўзингизга ёққан мусиқани танаффус олдидан тинглашни истасангиз, ўқитувчилар хонасига беш доллардан олиб киринг!»
* * *
— Вей, менга қаранг, отингиз асфальтни ифлос қилди-ку! Қаранг, ортида қанча гўнг қолиб кетди!
— Ие, бу нима деганингиз? От бўлгандан кейин гўнг қолдирмай, қизил икра қолдирсинми?
* * *
Имтиҳонга кирган талабадан профессор сўради:
— Юзингиз жуда танишга ўхшаяпти. Илгари учрашмаганмидик?
— Ҳа, ўтган йили сизга имтиҳон топширгандим. Лекин ўтолмаганман.
— Шунақами? Ўйлайманки, бу сафар ҳаммаси яхши бўлади. Хўш, ўшанда, яъни, ўтган йили мен сиздан биринчи савол сифатида нимани сўрагандим?
— Сиз: «Илгари учрашмаганмидик?» деб сўрагансиз.
* * *
Икки жинни фильм томоша қилиб ўтиришарди. Бири иккинчисига деди:
— Ўн минг сўмдан гаров ўйнаймизми, йигит, албатта, кўприкдан ўзини сувга ташлайди!
— Ташламайди.
Гаров ўйнашди.
Йигит ҳақиқатан кўприкдан ўзини сувга ташлади. Ютқазган жинни секин чўнтагидан ўн минг сўм чиқариб шеригига узатди.
— Керакмас, — деди иккинчи жинни, — Бу фильмни илгариям кўрганман.
— Мен ҳам кўрганман. Лекин иккинчи мартадаям ўзини сувга ташлайди деб ўйламагандим. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|