1945 йил. Немис муаллими ўқувчига деди: — Ганс, «қочмоқ» феълини туслаб бер! — Мен қочдим, сен қочдинг, сиз қочдингиз… — «Улар» — чи? — Улар ҳужумга ўтди!
* * *
— Вей, аҳмоқмисан? Нега ўз дарвозангга тўп киритдинг? — Гол уришга жуда қулай вазият пайдо бўлиб қолди-да!
* * *
Футбол матчи давомида бир мухлис тинимсиз қичқираверди ва матч сўнгида ёнида ўтирган одамга хириллаган товушда деди: — Овозим йўқолиб қолди. Нима қилай? — Овозингизни менинг қулоғимдан қидиринг!
* * *
Ўйингоҳда футбол томоша қилаётган аёл эридан сўради: — Нега анави одамни ҳамма қарғаяпти? — У ҳакамга пиводан бўшаган шишани ирғитганди. — Шишаси тегмади-ку! — Шунинг учун ҳам қарғашяпти-да!
* * *
Чукчадан сўрашди: — Нега кир-чир кийимларда юрибсан? Яқиндагина кир ювиш машинаси сотиб олгандинг-ку! — Биласизми, чукча кир ювиш машинасига кира олмайди. Боши айланиб кетади.
* * *
Эр газетада қайсидир машҳур актриса спортчига турмушга чиққани ҳақидаги хабарни ўқиб хотинига деди: — Нега қаёқдаги анқов, аҳмоқ эркакларга дунёнинг энг гўзал қизлари учрайди-а? Хотин эрига меҳр билан боқиб деди: — Раҳмат, азизим!
* * *
Эр хотинига деди: — Жоним, илтимос менга учта сўз айтгин, хурсандлигимдан еттинчи осмонда юргандай бўлай! — Марҳамат, арқон шкафда.
* * *
Хотин: — Дадаси, мен тўсатдан ўлиб қолсам, нима қилардингиз? — Нима қилардим? Дафн этардим. — Кейин-чи?.. — Кейинми?.. Умид қиламанки, кейин мени оқлашади.
* * *
Хотин: — Дадаси, балиқлар дунёдаги энг ношуд, аҳмоқ жонзот эмиш. Шу ростми? — Рост, ўзимнинг балиқчам, рост!
* * *
Официантка эркак мижоздан сўради: — Нега кеннойим манави ичимликлардан ичмаяпти? — У менинг қонимни ичади, синглим. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|