Хотин эрини қучиб эркаланди ва деди: — Жоним, сизни шунчалар севаманки… Ҳозир сизнинг энг севимли нарсангизни ҳадя қиламан, кела қолинг! — Ростданми? Ура-а-а-а!!! Бугун картошкали сомса ерканма-ан!!!
* * *
Чукчага қорда ҳаракатланадиган замонавий машина совға қилишди. Ундан сўрашди: — Хўш, машина ёқдими? — Ёқди, аммо итларим негадир жуда тез чарчаб қолишяпти.
* * *
Пиёниста дўконга кириб сотувчидан сўради: — Сизларда бокс қўлқопи борми? — Йўқ. — Сузиш шапкачаси-чи? — Йўқ. — Чанғи бордир ҳеч бўлмаса? — Оғайни, бу дўконда фақат ичкиликлар сотилади. — Унда бир шиша ичкилик беринг! Ичкиликни қўлига олгач, аста нари кетди-да, шивирлади: — Худойим, мана, ўзинг спорт билан чин кўнгилдан шуғулланишга уринганимни кўрдинг! Дўконда биронтаям спорт анжоми йўғакан. Энди мен осий бандангни кечирмасанг бўлмайди, худойим!
* * *
Эр-хотин кўчада сайр қилиб юришганди. Хотин қарама-қарши тарафдан янги кўйлакда келаётган дугонасини кўриб қолиб эрини туртди. — Менга қаранг, ҳозир дугонам яқин келса, бир кўйлагини мақтаб қўйинг! — Нега? Дугонангни хурсанд қилмоқчимисан? — Йўқ, яқинда унга «Эримнинг диди яхши эмас» дегандим.
* * *
— Хотинжон, тушимда иккаламиз бегона шаҳарда юрганмишмиз-у, кутилмаганда сени йўқотиб қўйибман. Шунақанги сиқилдим-ки… — Кейин топдингизми мени? — Ие, қидирсам топаман-да!
* *
Аёл ҳайвонот боғида юриб туяқушлар билан қизиқиб қолди ва боғ ходимидан сўради: — Айтинг-чи, туяқуш ҳам пат ташлайдими? — Ҳа, ерда юз доллар ётганини кўрса, шу заҳоти пат ташлаворади.
* * *
— Оғайни, болаликдаги орзуларингнинг биронтаси ушалдими? — Ҳа, биттаси ушалди. — Қайсиси? — Болалигимда отам сочларимдан тортиб калтакласа, доимо кал бўлиб қолишни орзулардим.
* * *
Ҳарбийнинг хотини эридан сўради: — Нега менга уйлангансиз? — Сен бир пайтлар ўткир нигоҳларинг билан менга бир ўқ отгансан. Мен ана ўша ўқни қандай бўлмасин зарарсизлантириш ниятига тушиб қолганман.
* * *
Пингвин боласи барга кириб сотувчидан сўради: — Дадамни кўрмадингизми? — Йўқ, кўриниши қанақайди?
* * *
Она кенгуру боласини уришаяпти: — Мен сенга каравотда овқатланишни кўрсатиб қўяман! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|