— Вафодор ва бевафо эр ўртасида қандай фарқ бор? — Катта фарқ бор. Вафодор эрнинг баъзан виждони қийналиб туради.
* * *
Фойдали маслаҳат:
— Агар сизга душманларингиз чуқур қазиётганини сезиб қолсангиз, уларга сира халал бера кўрманг! Ковлаб бўлишсин, ўша чуқурни бассейнга айлантирасиз-қўясиз.
* * *
Жиннихона врачи ичкарида туриб деразадан қараса, жиннилар навбати билан ерда эмаклашаяпти. Ёрдамчисини гап нимадалигини билиб келиш учун ташқарига жўнатди. Орадан бир соатча ўтиб ёрдамчи ҳаммаёғи қум ҳолда кириб келди.
— Хўш, нима бўлаяпти экан ташқарида?
— Жинниларнинг бири ерга бўр билан чизиқ чизиб, ким мана шу чизиқнинг остидан ўта олса, минг доллар беришини айтибди.
— Ие, нега кийимларинг қум бўлиб кетибди?
— Ие, минг доллар сизнингча пул эмасми? * * *
Сартарошнинг шогирди бир куни устозига деди:
— Биласизми, устоз, ҳар куни сиз йўғингизда, тушдан кейин бир эркак кириб келади-да, навбатда ўтирганларни санаб яна индамай чиқиб кетади. Ғалати одамга ўхшайди.
— Шунақа дегин? Унда-чи, билиб қўй. Бугун ҳам келса, орқасидан бор. Қани, бу ердан чиқиб нима қиларкан?
— Хўп.
Ҳақиқатан шу куни ҳам ўша одам ичкарига кирди-да, навбат кутиб ўтирган мижозларни санаб яна чиқиб кетди. Унинг ортидан шогирд ҳам кузатиб чиқди. Орадан ярим соатча вақт ўтиб шогирд сартарошхонага қайтгач, устози сўради:
— Хўш, бу ердан чиқиб нима қилди у одам?
— Гулдаста сотиб олди ва жўнаб қолди.
— Ие, ростдан ҳам жинни шекилли…
— Йўқ, устоз, у жинни эмас.
— Сен қаердан била қолдинг?
— У сизникига кириб кетди!
* * *
Эр барда ўтириб ўлгудай ичди. Сўнгра ўрнидан турмоқчи бўлиб полга қулади. Демак, энди уйга эмаклаб кетишдан бўлак иложи йўқ. Шундай қилди ҳам.
Эрталаб уни хотини уйғотиб сўради:
— Яна кеча молдай ичдингизми? Зўрға уйга кириб келдингиз.
— Сен қаердан биласан?
— Вой, ҳозиргина бар эгаси қўнғироқ қилди. Тағин ногиронлик аравачангизни қолдириб кепсиз.
* * *
Ғижжакчи шаҳар газеталаридан бирининг бош муҳарририга бақира кетди:
— Мухбирингиз қанақанги саводсиз одам-а? Мен унга ғижжакда буюк Страдиварини ижро эта оламан десам, мақоласида бу ҳақда биронта сўз йўқ!
— Шунақами? Ўша Страдиварингиз ўзини газетада реклама қилмоқчи бўлса, ҳар бир қатор учун ўн доллардан тўласин!
* * *
Хитойдаги дўконда.
— Сизларда кўринмас ручкалар борми?
— Ҳа, қайси рангидан керак?
* * *
Врач ҳузурига жуда-жуда озиб кетган йигит кириб келди. Уйқусизликдан шикоят қилди.
— Дўхтир, кечаси ҳовлида мушуклар бақиргани-бақирган! Эрталаб ишга боришим керак. Улар бўлса, уйқу беришмайди…
Врач унга ухлатадиган дори ёзиб берди. Бир ҳафтадан сўнг йигитдан сўради:
— Хўш, дорилар ёрдам бердими?
— Йўқ.
— Нега?
— Мен ўша мушукни тутдим ҳам дейлик. Аммо бу дориларни оғзига тиқиб мажбуран ичириш қўлимдан келмайди-ку!
* * *
Болакай дўстларига ҳасрат қиляпти:
— Жуда қийналиб кетдим. Олдинига стенокардия, кетидан атеросклероз. Энди улардан қутулгандим, псориаз пайдо бўлди. Кетидан сариқ, ичкетар, юрак хуружи, жигар раки…
— Во, қандай чидадинг?..
— Ўзим ҳам билмайман. Ҳеч қачон бунақанги қийин иншо ёзмагандим.
* * *
— Оғайни, хафа бўлмагин-у, лекин хотининг жуда хунук, кўримсиз. Одам қараса жирканади. Нега уни доим ўзинг билан олиб юрасан-а?
— Биласанми… Уйдан чиқиб кетаётганимда ўпиб қўйишимни илтимос қилмаслиги учун ўзим билан бирга олиб юраман. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|