— Азизим, агар мендан яна бир марта бўса олсангиз, умрбод сизники бўламан. — Огоҳлантирганинг учун ташаккур!
* * *
— Менга турмушга чиқишга розимисиз?
— Ҳа, розиман!
— Оҳ! Сизни қирқ битта йиртиқ пайпоқларим номидан қутлашга рухсат беринг!
* * *
— Ойи, мен у одамга тегмайман. Ахир, қари-ку!
— Сен уни пишириб емоқчи эмассан-ку, қизим!
* * *
— Дугонажон, севган йигитингнинг яқинлари сени ёқтиришмасмиш. Шу ростми?
— Ҳа, хотини мени ғажиб ташлашга тайёр!
* * *
Қиз дугонасига эркакнинг суратини кўрсатиб деди:
— Кўриб турганингдек, у жуда келишган эркак эмас. Юз тузилиши ҳам оддий, кўримсиз. Лекин суратдаги манави қувурга эътибор қил. Бу унинг нефт қувурларидан биттаси.
* * *
Эркак дўкон сотувчиларининг биридан сўради:
— Хоним, агар киссангизда юз минг сўм пулингиз бўлса, дўконнинг қайси бўлимига кирардингиз?
— Албатта косметика бўлимига.
— Раҳмат! Хотинимни йўқотиб қўйгандим. Ўша бўлимга ўта қолай!
* * *
— Дўхтир, хотинимнинг йўтали сира тўхтамаяпти. Ичмаган дориси қолмади. Барибир фойдаси бўлмаяпти.
— Гиёҳлардан бериб кўрдингизми?
— Унданам бердим. Нуқул ҳиринг-ҳиринг кулади-ю, барибир йўталаверади.
* * *
— Яхши қиз, оқ отда келадиган шаҳзодангизни анчадан бери кутяпсизми?
— Ҳа.
— Мана, мен келдим!
— Вой, мунча яхши? Шаҳзода-чи? У нега келмади?
* * *
Врач бемордан сўради:
— Хўш, мен ёзиб берган дорилар сизга ёрдам бердими?
— Жуда катта ёрдам берди. Бойвачча тоғам адашиб ўша доридан ичиб қўйган экан, мана, кўриб турганингиздек ягона меросхўрга айланиб ўтирибман!
* * *
Қиз худога нола қиляпти:
— Худойим, ўзим учун сўрамайман, ойижоним учун ақлли, келишган, бойвачча куёв ато қилгин! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|