Жарроҳ ҳамширадан сўради:
— Операцияни бошлашимиз керак. Нега ҳалиям новокаин тайёр эмас?
— Новокаинни нима қиласиз? Бемор кар-соқов-ку!
* * *
Хотин:
— Менга уйланмасингиздан олдин нуқул шаҳар айлантираман, истироҳат боғларига олиб бораман деб ваъда берардингиз. Ҳеч қаерга олиб бормаяпсиз-ку!
— Қачон олиб бормабман? Ўтган йили оёғинг синиб қолганда шаҳар марказидаги поликлиникага ким олиб борди? Мен олиб бордим-ку!
* * *
Дўконда.
— Дадаси, менга анави кўйлакни олиб беринг!
— Йўқ, бу кўйлак модадан қолган.
— Унда манависини олиб беринг!
— Йўқ, у ҳали мода бўлмаган.
* * *
— Кеча менга безорилар ҳужум қилишди. Қўл соатимни, катмонимни тортиб олишди.
— Ие, ахир, сенда бокс бўйича қўлга киритган олтин медалинг бор эди-ку!
— Уни топа олишмади.
* * *
Икки типратикон учрашиб қолишди. Бирининг панжалари дока билан бойлаб ташланган. Дўсти сўради:
— Сенга нима бўлди?
— Э, елкамни қашигандим…
* * *
Янги бой машинасини техник кўрикдан ўтказаяпти. Инспектор сўради:
— Манави қизил тугмача нима?
— Бу ёмғирга қарши… Боссангиз…
— Тушундим, дарров машинанинг тепа қисми ёпилади.
— Йўқ, ёмғир ёғишдан тўхтайди.
* * *
Жуҳуд оғайнисидан сўради:
— Шундай яхши соатни қаердан сотиб олдинг?
— Отам ўлимидан олдин сотган.
* * *
— Оғайни, кўринмайсан, қаерда эдинг?
— Ўғлим билан ҳайвонот боғига бордим.
— Ў, қандай ҳайвонларни кўрдиларинг?
— Йўлбарсни кўрдим. Қафасда туриб одамга яқин келаркан-да, Ф-ф-ф-ф деб бақираркан.
— Алдама! Мен йўлбарсларни биламан. Улар Р-р-р-р деб бақиришади.
— Тўғри, башараси билан яқинлашса, шундай бақиради.
* * *
Қари жуҳуд ўлаётиб ўғилларига васият қилди:
— Тобутимга топган пулларимнинг ҳаммасини солиб кейин мени дафн қилинглар!
Ўғиллар шунча ҳаракат қилишсаям пуллар тобутга сиғмасмиш. Шу пайт кўчадан бошқа бир қари жуҳуд ўтиб кетаётиб улардан сўрабди:
— Нима қиляпсизлар?
— Отамиз тобутга бор пулларини солиб кейин дафн этишимизни васият қилганди. Пулларни сиғдиролмаяпмиз.
— Э, аҳмоқлар, чек ёзиб бер, қутуласан-қўясан.
* * *
Жуҳуд олтин балиқ тутиб олди. Балиқ:
— Учта тилак тила, бажо келтираман!
— Мен юз миллион долларим бўлишини истайман.
— Яхши.
— Йигирма ёшга ёшаришни истайман.
— Бажарилади.
— 150 йил яшашни истайман.
— Хўп.
— Эсингда тут, бу биринчи тилагим эди! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|