— Нега бунча хафасан?
— Хотиним мени ташлаб қўшни эркак билан кетиб қолди.
— Хафа бўлма. Юриб-юриб, бир кун жонига тегса, ўзи қайтиб келади.
— Мен ана шундан қўрқаман-да!
* * *
— Нега эркаклар чарм куртка, чармдан тикилган шим кийган аёлни кўрса, юраклари тезроқ уриб, тиззалари қалтираб, оғзилари қурий бошлайди.
— Чунки, ўша аёлдан янги машинанинг ҳиди келади.
* * *
Отчопарда пойгадан аввал инспектор отхоналардан бирига кирса, мураббий отига нимадир бераяпти.
— Тўхтанг, отга нима бераяпсиз?
— Оддий қанд. Мана, ишонмасангиз, еб кўринг!
Мураббий ўзи битта конфетни еб, биттасини инспекторга берди.
Пойга бошланишидан аввал чавандозга яқин келди-да, деди:
— Биласанми, сени ҳеч ким қувиб ўтолмайди. Мабодо қувиб ўтса, бу ё инспектор, ё мен бўламан.
* * *
— Оғайни, чувалчангларим тугаб қолди, нима қилай?
— Бир метрлик симни олгин-да, тўққиз вольтли токка улаб ерга тиқ. Чувалчанглар ўзи чиқиб келишади.
Эркак 9 вольт ўрнига 220 вольтли токка симни улаб ерга суқди. Бироздан сўнг шериги сўради:
— Хўш, нима бўлди?
— Аввалига чувалчанглар, кейинроқ шахтёрлар чиқиб келишди.
* * *
— Қизлар, қизлар, менга эрим электрон почта очиб қўйди. Энди менга қуйидаги манзилга хат йўллайверинглар:
— "Хотин. Ит. Ҳаёт. Йўқ.”
* * *
Эрларга фойдали маслаҳат:
— Ҳеч қачон хотинингизни ҳаммадан яхши деб мақтаманг! Бошқа аёллар хафа бўлишади ва эркаклар текшириб кўришни истаб қолишади.
* * *
Тарихдан имтиҳон кетаяпти.
Талабадан сўрашди:
— Чапаев ким?
— Негрлар доҳийси.
— Нега?
— Чунки, у оқларга қарши курашган.
* * *
Куёв қайнонаси билан томорқада ер чопаяпти. Қайнонанинг бошида каска. Қўшни куёвдан сўради:
— Нега қайнонангга каска кийдириб қўйдинг?
— Кетмонга ёпишган лойни қаерга уриб тозалайман?
* * *
Типратикон айиқ боласидан сўради:
— Агар бурун қичиса, нима бўлади?
— Тўйиб ароқ ичасан.
— Қулоқ қизиса-чи?
— Сени кимдир эслаётган бўлади.
— Ўнг кафт қичиса-чи?
— Қўлингга пул тушади.
— Чапи қичиса нима бўлади?
— Кимгадир пул берасан.
— Ўнг оёқ қичиса-чи?
— Вей, типратикон, кўлга бориб чўмилиб келсанг бўлармиди…
* * *
Эркак тўтиқушини гапиришга ўргатаяпти:
— Мен юришни биламан.
— Мен юришни биламан.
— Мен гапиришни биламан.
— Мен гапиришни биламан.
— Мен уча оламан.
— Алдаманг. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|