Ота талаба ўғлини уришяпти: — Қанақа қулоқсизсан? Ўқиш, билим олиш ўрнига қизларнинг орқасидан чопасан-а!?. — Дада, биласизми… — Э, бу ерда ота менми, сенми? — Иккаламиз ҳам, дада.
* * *
Банк ходими мижозга деди:
— Америкада тоғангиз бўлган экан. Оламдан ўтибди. Сизга Вашингтондаги ҳовлисини, ўн миллион доллар пулини ва севимли итини мерос қилиб қолдирибди.
— Менга қаранг, ўша ити зотдормикан ишқилиб?
* * *
Икки монтёр симёғоч тепасида ўтирарди. Пастдан қари кампир ўтиб қолди. Монтёрлардан бири кампирга деди:
— Онахон, ердаги симни узатиб юборинг!
Кампир симни узатди ва монтёрлардан бири шеригига деди:
— Кўрдингми, «нол» экан. Сен бўлсанг, «фаза» деганинг деган.
* * *
Стюардесса йўловчиларга деди:
— Ҳурматли йўловчилар! Биз барчангизни самолётимизга чиққанингиз билан қутлаймиз! Борт командири биринчи қадаҳни сизларнинг хавфсизлигингиз ва манзилга эсон-омон етиб олишингиз учун кўтаради!
* * *
Бўёқчи жиннихона деворини бўярди. Жиннилардан бири келиб сўради:
— Чўткани маҳкам ушлаб олганмисан?
— Ҳа.
— Унда мен нарвонни олиб кетаман.
* * *
Она беш яшар ўғлидан сўради:
— Хола кетяпти. Нима дейиш керак?
— Билмасам.
— Мен доим сенга нима деб ўргатардим?
— «Хайрият, ярамас кетди! Яна уйдаги колбасани паққос туширди-я, очопат!»
* * *
Эркак жазманиникига келди. Жазмани дарров стол устига ноз-неъматларни қўйиб, эркакка деди:
— Азизим, ошхонадаги пичоқни ўткирлаб беринг!
Эркак пичоқни ўткирларкан, ўзича ўйлади:
— Қизиқ, мен уйда ҳеч қачон пичоқ ўткирламаганман. Аммо негадир пичоқлар доим ўткир бўлади.
* * *
Хотин эрига шикоят қила кетди:
— Жонимга тегди! Кийишга ҳеч вақо йўқ, ҳаётимиз бир хил кечяпти, мундоқ у ёқ, бу ёққа дам олишгаям, айланишгаям юбормайсиз. Асабим бузиляпти.
— Азизам, балки бирон ёққа бориб дам оларсан-а?
— Вой, ҳа, албатта! Қаёққа юбормоқчисиз?
— Нариги дунёга!
* * *
Янги бойнинг беш яшар ўғли онасидан сўради:
— Ойи, фаришталар учадими?
— Албатта учади. Нимайди?
— Кеча дадам хизматчи аёлни фариштам деди.
— Шунақами? Демак, ўша фариштаям эртагаёқ учиб кетади.
* * *
Эр-хотин дўконга кириб қимматбаҳо шуба қидиришарди. Дўкон сотувчиси сўради:
— Нима қидиряпсизлар?
Шунда эр аламдан чиқиш учун атайин тиш орасидан жавоб қилди:
— Куялар учун қимматбаҳо емиш қидиряпмиз. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|