Хотин эрига деди: — Манави суратдаги одамни кўряпсизми? — Ҳа. — Шуни кечки соат олтида боғчадан олиб келасиз.
* * *
Эркак ресторанга кириб биргина бўш қолган стол қаршисига ўтирганди, официант олдига югуриб келди. — Кечирасиз, бу стол банд. — Унда буни олгин-да, менга бўшини келтир!
* * *
Руҳшунос ҳузурига бир мижоз кириб курсига чўкди-ю, индамай ўтираверди. Руҳшунос сабр билан унинг гапира бошлашини кутди. Шу кўйи орадан бир соат вақт ўтди. Мижоз бирдан ўрнидан турди-да, стол устига эллик доллар пул қўйиб чиқиб кетди. Эртасига ҳам худди шу ҳолат такрорланди. Ва бир ҳафтагача мижоз келиб бир соат жим ўтиргач, пул ташлаб кетаверди. Охири руҳшунос чидай олмади. — Менга қаранг, балки, мендан ниманидир илтимос қилмоқчидирсиз? — Ие, илтимос қилиш мумкинми? — Албатта. — Дўхтир, сизга шерик керак эмасми?
* * *
Рус, немис ва америкалик одамхўрлар қўлига тушиб қолишди. Одамхўрлар бошлиғи уларга деди: — Бизда акс-садо берувчи ғор бор. Ўша ерга кириб бақирасизлар. Кимнинг овози кўпроқ акс-садо берса, ўшани қўйиб юборамиз, қолганларни еймиз. Америкалик қичқирди: — Рейган!!! — Немис қичқирди: — Гитлер!!! Рус қичқирди: — Оғайнилар, дўконга ароқ олиб келишибди!!! Унинг овози анча вақтгача акс-садо бериб турди. — Қани? Қани? Қани? Қани?
* * *
Бир йигит поликлиникага кириб сўради: — Анализ топширсам бўладими? — Ҳа. — Худога шукр-эй, бу шаҳарда ҳожатхона топишнинг ўзи ўлим экан!
* * *
Икки дўст балиқ овлашарди. Сира овлари юришмади. Шунда шериги кутилмаганда ўрнидан туриб кетди. — Мен балиқни нима билан тутишни билдим! — Нима билан? — Трипперга қарши дорини чувалчанг ўрнига қармоққа иламиз. Зўр бўлади… Иккинчиси югуриб дорихонага борди. — Менга ўн дона трипперга қарши дори беринг! — Ие, илинтирдингизми? — Йўқ, лекин илинтирадиган зўр жойни биламан.
* * *
— Дўхтир, мен бурним билан нафас ололмаяпман. — Оғзингиздан нафас олинг. — Раҳмат. — Менга раҳмат керакмас, ўн доллар беринг!
* * *
Чукча янги квартира сотиб олиб меҳмонларга кўрсатяпти. — Биринчи хонани тундрага айлантираман. Иккинчи хонани ҳам шундай қиламан. Ҳожатхонани дам оладиган жой қиламан. — Ие, ҳожатга қаерга борасан унда? — Тундрага.
* * *
Икки жинни кўприкда туриб олиб баҳслашишаяпти: — Бу Сирдарё. — Йўқ, бу Амударё. — Ҳозир текшириб кўрамиз. Бири кўприкдан пастга ўзини ташлади. Бир соатдан кейин юзлари пачоқланган, тилинган ҳолда шеригининг ёнига келди. — Хўш, қайси дарё экан? — Э, темир йўл экан.
* * *
Дўконда. — Дадаси, менга анави кўйлакни олиб беринг! — Йўқ, бу кўйлак модадан қолган. — Унда манависини олиб беринг! — Йўқ, у ҳали мода бўлмаган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|