— Менинг хотиним баҳоси йўқ аёл! Ўтин ёради, овқат тайёрлайди, эшакни боқади…
— Нима, ўзинг ўзингни боқа олмайсанми?
* * *
— Оғайни, эркаклар билан аёлларнинг тенг ҳуқуқли бўлиши тарафдоримисан, ёки қаршимисан?
— Тенг ҳуқуқлилик тарафдориман… Хотинимга бўйсунавериш жонга тегиб кетди.
* * *
— Қандай аҳмоқман-а! Орқамдан бир тўда йигитлар чопиб қўлимни сўрашарди-я! Ҳеч қайсисига тегмасдан, сизниям танлайманми?!.
— Афсус, ўша тўданинг ичида мен ҳам бўлмаган эканман-да!
* * *
— Жоним, ҳов анави ёқда бир чинор бўларди. Биз ўша чинорнинг остида илк бор танишгандик. Эсингиздами?
— Ҳа.
— Ўша чинорга яшин тегиб ёниб кетганмиш.
— Унга буям кам.
* * *
— Ўйланавериб-ўйланавериб хотиним шўрликнинг сочлари оқариб кетди-я!
— Нимани ўйларди?
— Сочимни малла рангга бўясамми, ё қорага бўясамми деб ўйларди.
* * *
— Дадаси, илгари тўйимизгача мени фақат таксида олиб юрардингиз. Энди бўлса, автобусда юрсанг ҳам тешиб чиқмайди деганингиз деган.
— Тўғри. Сен билан ҳозир жуда-жуда фахрланаман, ҳамма сени кўришини истайман. Ўзинг ўйла, таксида биргина ҳайдовчи сени кўради, автобусда бўлса, юзлаб одамларнинг кўзи тушади.
* * *
Хотин эрини балиқ овига кузатаётиб деди:
— Агар лаққа қиммат бўлса, сазан ҳам олаверинг!
* * *
Типратикон айиқдан сўради:
— Мен ҳеч кимдан қўрқмайман-а, тўғрими?
— Ҳа.
— Унда мен нега ҳайвонлар ҳукмдори эмасман?
— Чунки, сендан ҳеч ким қўрқмайди, аҳмоқ!
* * *
Эълон:
«Яшил ит йўқолиб қолди. Ўнг шохи кесиб ташланган, туёқларига тақа қоқилмаган. Уни топиб олган одамдан дарҳол психиатрга учрашишини илтимос қиламиз».
* * *
Автобус бекатидаги эълондан:
«Биз эълон кўчирувчиларни эълон кўчириш вазифасига ишга қабул қилиш ҳақидаги эълонларни кўчириш учун эълон кўчирувчиликка ишга қабул қиламиз». Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|