Главная / Bosh sahifa » 2020 » Avgust » 9 » Бепуштлик ва унинг даволари (қисқача)
13:12
Бепуштлик ва унинг даволари (қисқача)
Бепуштлик бу тугʻмаслик, ҳомиладор қила олмаслик шунингдак вояга етган организмнинг насл (авлод) қолдиришга ожизлиги деб аталади. Одамда — бир маромда (нормал) жинсий ҳаёт кечириб, боʻйида боʻлишдан сақланиш воситалари (контратсепиия)дан фойдаланмай, камида 1 йил бирга бўлиб фарзанд коʻрмаслик "бепуштлик" ҳисобланади. Бепуштлик эркакларда ҳам, аёлларда ҳам учрайди. Еркаклардаги бепуштлик — ҳомиладор қилаолмасликка жинсий аʼзоларнинг тугʻма нуқсони (масалан. Крипторхизм), яллигланиш касалликлари ёки уларнинг шикастланиши (масалан. Орхит, Эпидидимит), жинсий майлнинг сустлиги, шунингдек эндокрин система фаолиятининг оʻзгариши, уругʻ суюқлиги (сперма)да сперматозоидлар (жинсий ҳужайралар) боʻлмаслиги ёки уларнинг уругʻлантира олиш хусусиятининг ёʻқлиги сабаб боʻлади. Аёллардаги бепуштлик — тугʻмасликка бачадон, тухум ёʻллари, тухумдон ва найларнинг яллигʻланиши, соʻзак, жинсий аʼзолар сили; ички секресия безлари (тухумдон, калқонсимон без, буйрак усти бези ва бошқалар) фаолиятининг бузилиши, балогʻатга етиш даврида инфексион касалликлар билан огʻриш натижасида марказий нерв системасида роʻй берган жиддий оʻзгаришлар, жинсий аʼзоларнинг етилмай қолиши — инфантилизм сабаб боʻлиши мумкин. Яллигʻланиш туфайли бачадон найларининг битиб қолиши, тешигининг жуда торайиб кетиши сабабли аёл тухум ҳужайраси эркак жинсий ҳужайраси (сперматозоид) билан учраша ва уруглана олмайди ёки уругланган тухум ҳужайранинг бачадонга утиши қийинлашади. Бепуштликда эр ва хотин тиббий коʻрикдан оʻтказилади. Бепуштликни иложи борича барвақт аниқлаб, сабаблари бартараф қилинса яхши натижага эришиш мумкин. Бепуштликни врач даволайди. Яллигʻланиш жараёни билан богʻлиқ боʻлган бепуштликда физиотерапия ва курортларда даволаниш ҳам керак бўлиши мумкин. Эндокрин системасидаги оʻзгаришлар туфайли бепуштлик роʻй берганда физиотерапия, курортларда даволаниш билан бирга гормонал дори-дармонлар ҳам буюрилади. Бепуштликнинг олдини олишда жинсий аʼзоларнинг яллиғланиш касалликларини оʻз вақтида аниқлаб даволаш, абортга ёʻл қуймаслик, шахсий ва жинсий озодалик тартибларига қаътий амал қилиш лозим. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ |
Ko'rildi: 190 |
Qo'shdi: #news , #uznews , #Yangiliklar , #newsuz , #новости , #Yangilik , #ahborot , #xabarlar , #habarlar
| Reyting: 0.0 /0