Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2019 йилнинг январь-октябрь ойларида республикада автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан камайди.
Қайд этилишича, 2018 йилнинг шу даврида 966,8 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда – 839,5 минг тонна.
Дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш ҳажмида ҳам пасайиш кузатилди. 2018 йилда 900,1 минг тонна дизель ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда – 839,2 минг тонна.
Шу билан бирга, Ўзбекистон 2019 йил январь-октябрь ойларида нефть қазиб олишни 2018 йилнинг шу даврига нисбатан (624,3 минг тонна) қисқартирди – 584,1 минг тоннагача.
2019 йил январь-октябрь ойларида табиий газ қазиб олиш қарийб 49,3 миллиард куб метрни ташкил этди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан кам (49,8 миллиард куб метр).
2019 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 1,73 миллион тоннадан ортиқ газ конденсати қазиб олди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан кам (1,77 миллион тонна). Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|