TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳудудида 29 апрель куни соат тахминан 22:00 да кучли ёмғир ёғиши натижасида туманнинг «Навбаҳор» ҳудуди, 1-бўлим, «Деҳқонобод» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Сардобсой сойининг сув оқими кескин кўтарилиб, ўзанидан тошган.
«Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ», — дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизматига асосланиб daryo.uz. Қайд этишларича, мазкур ҳолат вилоят ҳокими Рустам Холматов томонидан назоратга олинган.
Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи томонидан зарар кўрган аҳоли хонадонларига амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда оқибатларини бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўрилмоқда.
Ҳудудга Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда тегишли корхона ва ташкилотларнинг куч воситалари жалб қилинган. Вилоят ҳокимлиги Бекободдаги вазият юзасидан қўшимча маълумотлар тақдим этилишини билдирган.