Seshanba, 31.12.2024, 00:37
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 6
Mehmon: 6
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Dekabr » 13 » БЕХОСИЯТ ЖОЙ

14:58
БЕХОСИЯТ ЖОЙ
Мистик-детектив

Бизнес хоним Алима тоғ қишлоғининг чеккасига катта дала ҳовли қурдирмоқчи бўлди. Бу фикр ўтган ёзда дам олишга бориб, бир хонадонда ижарада туриб каттагина пул тўлаганда хаёлига келганди. Шу-шу мана, ҳозиргача ҳовлиси қандай бўлишини пишитиб юрди. Ҳовли ичкарили, ташқарили бўлади. Ташқарисини ёзда ижарага беради.
Режасини яна ўйлай-ўйлай ухлаб қолган бизнес хонимни телефон сигнали уйғотиб юборди. Ҳеч ким бунчалик барвақт қўнғироқ қилмасди. "Ким экан?” деб ажабланди у. Реелтер экан. Жуда яхши жой топганмиш. Асосийси, ниҳоятда арзон экан.
Улар учрашиб қишлоққа жўнадилар. Реелтер топган жой қандайдир қадимги бинонинг ўрни эди. Реелтернинг айтишича, бу ерда катта бойнинг баҳайбат ҳовлиси бўлганмиш. Тош пойдеворларга қараб улар илгари қўша-қўша меҳмонхона, омбор, отхоналарни кўтариб турганини фаҳмлаш мумкин эди.Аммо нимагадир Алима севиниши ўрнига кўнгли беҳаловат бўлди.Хоним буни тоғ ҳавосининг таъсири деб ўйлади.
Реелтер эса типирчилар, чунки кўпчилик бу жойдан воз кечганди.Сабаби бехосият ер эмиш. Агар Алима хонимга ҳам ёқмаса, уринишлари зое кетади.
Алима айланиб юриб, катта тошлардан қаланган пойдеворларни қолдирса ҳам бўлади, деб ўйлади. У бўлажак ҳовлисининг ташқи манзарасини кўз олдига келтирди. Том атрофни томоша қиладиган жой бўлади. Томда шабада аллалаб, юлдузларни кузатганча маза қилиб ётиш ҳам мумкин. Ана, гўзал тоғ, арчалар, чўққилар ёнида паҳмоқ булутлар, илонсимон буралиб оқаётган сой. Бизнес хоним бу жойни асло қўлдан чиқармасликка аҳд қилди.
Реелтердан хужжатларни тезроқ расмийлаштиришни сўради. Ортга қайтдилар. Йўлда реелтер ҳар эҳтимолга қарши огоҳлантирди:
— Опа, одамлар орасида у жойга инсу жинслар макон қилган, деган гаплар юраркан. Шунинг учун ҳанузгача ҳеч ким қурилиш қилмаган экан.
Алима маза қилиб кулди.
— Унда янада яхши-ку! – қўл силтади у. – Биласизми, Европада арвоҳ кўринадиган қалъа, уйлар қанчалик қадрли? Бошқаларидан юз баравар қиммат туради. Катта даромад келтиради. Одамлар ғайритабиий нарсаларга ўч. Ҳар кечаю кундуз кўраверадиган манзаралар кўпчиликнинг жонига теккан.
Алима ўша кеча туш кўрди. У гўё юз йил аввалги қадимий ҳовлида эмиш. Ниҳоятда гўзал бир аёл аллақандай юмуш билан банд эмиш.Унинг қўли ишдаю Алимага қараб жилмайиб қўярмиш. Бирданига қоп-қора кампир пайдо бўлибди. Кампир букчайиб ўнг қўлини мушт қилиб кўтарганча "Кет! Дарровда жўна! Бу ернинг эгаси бор” деб бақира бошлабди.
Алима терга ботиб уйғонди. Кун бўйи унинг юраги ғаш бўлиб юрди.Қўли сира ишга бормас, нима қиларини билмай сиқиларди.
Реелтер хужжатларни тез расмийлаштирди, бир қурилиш ташкилоти билан гаплашиб ҳам берди.Бир ҳафтадан кейин кейин бўлажак қурилиш майдонига ишчилар келишди. Алима прорабга бўнак пулини берди ва ишни тезроқ бошлашни сўради.
У шаҳарга қайтаётганда қош қорайганди. Алима тоғ йўлида эҳтиёт бўлиб кетаркан, бир ерга етганда машинаси ўчиб қолди.Ҳарчанд уринмасин мотор жим эди. Алима ҳеч балони тушунмаса-да, капотни очиб кўрдию қайтиб кириб жойига ўтирди.Тасодифан бирор машина ўтиб қолмаса, аҳволи чатоқ эди. У ноилож бошини рулга қўйиб ўтираркан, машина ойнаси тиқирлади. Алима ойнани тушириб ўзига тикилиб турган чиройли юзни кўрди. У саломлашди ва:
— Юринг уйга, — деди.
Алима пастга тушиб, аёлга эргашди.Аёл уни хонасига олиб кирди ва дарров дастурхон ёзиб, чой дамлаб келди. Чой устида суҳбатлашиб ўтирдилар. Алима қурилиши ҳақида гапирди.
— У жой ҳақиқатан ҳам бехосият, — деди аёл. – Неча марта текисламоқчи бўлишган. Аммо ҳар хил сабаблар билан қолиб кетаверган. Бир булдозерчи иш бошлаган экан. Қанақадир шайтонга ўхшаш маҳлуқ унга ҳужум қилибди. Булдозерчи зўрға қочиб қутулибди. Кейин у тилдан қолиб, бир йилда тузалибди.
Қадим замонда у ер катта бойнинг уйи бўлган экан. Бой савдогарчилик билан шуғулланаркан. Баъзилар у ерда кечалари турли шарпалар, чироқларнинг милтиллашини кўришган. Ота-онамнинг уйи ўша жойга яқин.

Руҳлар-2, [03.12.19 21:39]
— Мен афсоналарга ишонмайман,- деди бизнес хоним жилмайиб.—Сиз хафа бўлмангу ҳаммаси қуруқ гап. Одамлар сирли нарсаларни яхши кўрадилар, шунинг учун тўқиб чиқаришади.
Алима эрталаб мезбонга қайта-қайта раҳмат айтиб кўчага чиқди. Ўткинчи бир шофёр машинасини тузатиб берди ва у уйига етиб олди.

* * *
Дала ҳовли қурилиши бошланиб кетди. Алима ҳафтада бир марта ишнинг боришидан хабар олгани бориб турди. Бу орада қурилиш ишчиси Айдаров Марат деган одам қизи Лиля билан ўлдириб кетилди.Маратнинг бошига болта уриб мажақланганди. Қизида жароҳат изи йўқ эди. Жиноятни яна бир ишчи Муҳаммадов Сардор содир этган, деб топилди.
Жиноятчи уларникига маст ҳолда келиб, Лиля билан ҳисоб-китоб қилмоқчи бўлган. Сардор Лиляга уйланмоқчи экан. Қиз рад этган. Маст Сардор уни урган. Шу пайтда қизнинг отаси Марат келиб қолган. Жиноятчи Маратни ҳам ўлдирган.Кейин Сардор гувоҳлар кўриб қолмасликлари учун уйда яшириниб ўтирган.Кечаси соат ўн бирда уйга Лилянинг синглиси кирган.У мурдаларни кўриб бақирганча орқасига қараб қочган. Қўшнилар чиқишган…
— Сардорни танийман. Опам билан юрарди, — деб кўрсатма берди Фарида терговчига. – Улар уришиб қолишди. Сардор мендан яраштириб қўйишни сўради. Мен кўнмадим. "Опам бошқаси билан юрибди” дедим. У қутуриб кетди. Кеча эрталаб ишга кетдим. Кафеда официантка бўлиб ишлайман.Кечқурун соат ўн яримларда уйга қайтдим. Ичкарига кирсам, дадамнинг боши қонга беланиб ётибди! Ёнида опам ҳам ётибди! Додладим. Қўшнилар чиқди. Милиция чақиришди.Ётоқхонамизда Сардор ўтирган экан.Ғирт маст, қўлида шиша, ҳеч балони тушунмайди.
— Дадангиз билан Сардорнинг алоқаси қанақа эди? – сўради терговчи.
–Илгари дўст эдилар. Бирга ишлардилар. Опам Сардорни ташлаб кетгандан кейин тез-тез ичиб бизникига келиб жанжал кўтарадиган бўлди. Дадам опамни унга бермоқчи эмасди. Шундан оралари бузилган. Опам дадамни тушунди. Сардордан воз кечди.
— Сиз кирганингизни Сардор кўрдими?
— Кўрмади.Унинг уйдалигини билмадим.
— Уйдан ҳеч нарса йўқолмадими?
— Ўғирлашга арзийдиган ҳеч нарсамиз йўқ.
— Жавоннинг эшиги очилиб ичи титкиланган.
— Анаву псих ковлаштиргандир-да?
Терговчи Сардор билан бирга ишловчи Тоҳирни сўроқ қилди.
— Кеча ишдан кейин Сардор билан бирга кетгансизлар. Қаёққа бордиларинг, нималар қилдиларинг?
— Кеча прорабимиз бироздан пул тарқатди. "Арақ ичамиз” дедим Сардорга, — гап бошлади Тоҳир кечагининг таъсирида оғирлашган бошини ушлаб. – Битта арақ, тўртта сомса олдик. Пана жойда дам олиб ўтирдик. Тўсатдан Сардорнинг кайфияти бузилди. Ўтиролмай қолди.”Нима бўлди?” деб сўрадим. У Марат қизига учрашишга рухсат бермай қўйганини айтди. "Парво қилма, бошқасини топасан, ундан зўрроғини” деб юпатдим. У Марат қизига бошқа одам топганини айтиб жаҳли чиқаверди. Мен гапни бошқа томонга буришга уриндим. Бўлмади. Охири чалғиди шекилли, сал бўшашди. Арақ тугади. Бошқасини олиб ичдик. Сардор "Ҳозир бориб Марат билан гаплашаман” деб туриб олди. Қайтаролмадим. У жаҳл билан жўнаб кетди.

* * *

Сардор хушига келиб кўзини очганда ҳибсхонада ётарди. Кечаги воқеалар ғира-шира ёдига тушдию юраги шувиллади.Ҳозир эслолмаётган яна нималар қилган бўлиши мумкинлигини ўйлаб баттар эзилди.Уни терговчининг олдига олиб боришди.
Гапларидан у сира қотилга ўхшамасди.
Кеча Маратни четга чақириб гаплашмоқчи бўлган. У истамаган. Марат қизига бошқа одам топиб, Сардордан узоқлаштирган экан.Бундан Сардор сира ўзини босолмаган, жаҳли чиқаверган.Бир кун аввал у Лилянинг ишхонасига борган экан. Қизнинг муносабати ўзгармаганга ўхшабди. Яхши муомала қилибди. Мана, шунинг учун ҳам Сардор қизнинг отаси билан гаплашмоқчи экан.
Ишдан сўнг Тоҳир билан арақ ичишгач, Маратникига қараб жўнаган.Унгача анча ўзини босиб олган. Кириб Маратга нима дейишини ўйлаб атрофни айланиб юрган. Арақ олиб Маратникига бориб, эшикни тақиллатган. Жавоб бўлмаган. Чақириб кўрган. Ҳеч ким чиқмагач, ҳовлига кириб эшикни итарса, у очиқ эмиш. Ичкарига қараса, Марат билан Лиля полда чўзилиб ётибди. Маратнинг боши қон экан. Сардор довдираб Лилянинг елкасидан ушлаб кўтариб силкитган. Қизнинг ўликлигига ишонолмаган.Бирдан унинг кўз олдини туман қоплаган. Ошхонага чиқиб арақнинг ярмини ичган… Қолган воқеаларни эслолмас эди.
"Суриштиришни давом этдириш керак. Тез, осон битган иш чала бўлади”, деган қарорга келди терговчи Эгамқул Турсунов. Жиноят қуроли – болта сопида Сардорнинг бармоқ излари йўқ эди.Бунинг устига, судмедэкспертиза хулосаси ажабланарли эди. Гўёки Лилянинг қонидан кучли илон заҳари топилибди. "Менимча, заҳар Африкада яшайдиган қора мамба илониники” деди эксперт Эгамқулни эсанкиратиб.

Терговчи қурилиш бригадаси аъзолари ҳақида маълумот йиға бошлади ва Степан деган одамга алоҳида эътибор берди. Кейинги пайтда у ўзини бошқачароқ тутаётган экан. Бутун бригада бирга тушликка боришар, Степан эса ёлғиз овқатланаркан. Иш тугагач, унинг қурилишда қолиб кетишини пайқашибди.
Эгамқул кечки пайт ишчилар кетишга отланаётганларида берироқдан кузата бошлади. Ана, улар алланималарни гурунглашганларича ўтиб кетдилар. Терговчи беркинган жойидан чиқиб қурилиш майдонига борди. Айланиб юриб чуқурликда ғимирлаётган бир одамни кўрди ва унинг Степанлигини фаҳмлади. Степан хом ғиштларни олиб ташлаб ғойиб бўлди. Терговчи биқиниб бориб, ғор оғзига дуч келди. "Мана, ҳамма сир қаерда!” деган фикр ўтди миясидан.
Эгамқул Степаннинг чиқишини кутиб ўтирди. Қоронғи тушиб осмонда юлдузлар чарақлади. Енгил шабада туриб, Эгамқулнинг баданини жунжиктирди. У қанча кутганини билмайди, бир пайт ичкаридан товуш эшитилиб, ғор оғзида шахтёрлар фонари тақилган бош кўринди. Эгамқул бошни ушлаб қаттиқ силтаб тортганди, тана суғурилиб чиқиб йиқилди. Терговчи Степаннинг қўлига кишан солди.

* * *
Ўша куни чўкич билан ер қазиётган Степанни кимдир енгидан тортди. Қараса, Марат экан. "Юр, бир нарса кўрсатаман!” деб шивирлади у. Степан индамай унинг орқасидан эргашди. Чуқурликка тушдилар. Унинг деворида каттагина ўйиқлик бор эди. Марат Степанни ўйиқ ёнига бошлаб борди ва "– Кўрдингми, хом ғишт билан беркитилган. Орқаси тош девор. Ичкарида хазина бўлиши керак! Бу ерда жуда катта бой яшаган ахир!” — деди. "– Очамизми?!” – сўради ҳовлиқиб қолган Степан.”–Жиннимисан?! – ҳирқиради Марат кўзларини олайтириб – Биров билса, тортиб олади-ку! Давлатга топшириш керак бўлади. Ишдан кейин уйга бориб фонар олиб қайтамиз”.
Улар шундай қилдилар. Ғор оғзини очишди.Ичкаридан "гуп” этиб димиққан зах ҳаво урилди. Биринчи бўлиб ғорга Марат кирди. Улар нафасларини ютганча аста-секин ичкарилай бошладилар. Йигирма қадамча юрганларида Степанга қандайдир шарпа кўрингандай бўлиб, қўрққанидан қичқириб юбораёзди.Гўё унга бошдан оёқ қоп-қора кийинган одам тикилиб тургандай эди.Степан чироғини унга тўғрилаганди, шарпа ғойиб бўлди.”Шундай туюлди” деб ўйлади у ва юришда давом этди.Марат чироғини деворга тутиб синчиклаб текширарди. Деворни чирк босиб кетганди.
— Степан — шивирлади у тўсатдан таққа тўхтаб. – Сенга овозлар эшитилмаяптими?!
— Йўқ, — жавоб берди Степан қулоқ тутиб.—Жим-житликда шундай туюлади ўзи. Уйда ёлғиз қолганимда ҳам баъзан шундай бўлади.
Улар юришда давом этдилар. Ғор тобора торайиб борарди. Нафас олишлари қийинлашиб қолди.
— Уф, бўғилиб кетдим, — Марат ёқаси тугмаларини ечди.
— Чида, хазина топсак, ҳаммаси эсингдан чиқади. Чидамли, довюрак одам бой бўлади. Аляскада олтин қидирганларнинг бошидан кечирган азоблари… – Унинг гапи чала қолди.Тепадан одам мурдаси тушди ва катта тезликда учиб кўздан йўқолди.
Иккала хазина изловчининг юраги ёрилиб кетаёзди. Улар қўрқувдан бир зум қотиб қолдилар. Лекин хазинага эга бўлиш истаги қўрқувдан устунроқ эди… Улар пайпасланишда давом этдилар.
— Степан! Қара, мана бу ерда нимадир бор! — деди сал ўзига келган Марат.
Бу жой тош қалаб беркитилганди. Тошлар осонгина кўчиб тушди. Марат ковакдаги занглаган эски қутичага ёпишди. У қути қопқоғини кўтардию ичидан ҳайқириқ отилиб чиқди. Қути қимматбаҳо тақинчоқларга лиқ тўла эди.
— Озгина тақинчоқлардан олиб, қутини қолдириб кетамиз, — деди Марат хансираб. – Барибир яширишга бундан ишончлироқ жой тополмаймиз.
Улар ҳаяжондан қалтираганларича шундай қилишди. Қутини жойига қўйиб тошлар билан тўсдилар. Марат Степанга бир жуфт балдоқ берди. Ўзига ҳам уч – тўрт хил тақинчоқ олди.Икковлари сирни ҳеч кимга очмасликка ғор руҳларини ўртага қўйиб қасам ичдилар.

* * *
Степан балдоқни шундай катта пулга сотдики, нақ эси оғиб қолаёзди. Балдоқнинг қимматини мутлақо тасаввур қилолмаган экан. Ана шундан кейин Степан Маратдан яширилган тақинчоқлардан бир қисмини беришни сўради. У кўнмади.
— Маратникига нимага бордингиз? – сўради терговчи.
–Тақинчоқ сотиб олмоқчи эдим. Кирсам, қизи Лиля ўлиб ётибди. Унинг қўлидаги узукни ечиб олдим. Бошқа тақинчоқларни ҳам топдим. Энди кетаман, деб турсам, Марат келиб қолди. Биз муштлашиб кетдик. Мен Маратнинг бошига болта билан урдим. Кейин эшикдан мўраласам, Сардор келяпти. Деразадан сакраб тушиб қочдим, — деди Степан бошини гуноҳкорона эгиб.

* * *
Лиля таққан узукни текширган эксперт унда кўзга кўринмас ниш борлигини аниқлади. Узук тақилганда ниш терига санчилиб, заҳар юборар экан.
Қурилишда кунда, кунора бахтсиз ҳодисалар юз беравергани учун иш тўхтаб қолди. Руҳ, арвоҳ, параллел дунёга ишонмайдиган бизнес хоним нима қиларини билмай ҳайрон эди.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 306 | Qo'shdi: | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Dekabr 2019  »
DushSeshChorPayJumShanYak
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz