— Ёз кунлари. Ҳовлимиз тўрида ҳовуз бўларди. Негадир сувини ҳеч кўрмаганман. Болалигимнинг энг эсда қоларли дамлари ўша ерда ўтган. Қалин баргхазонларни дарё кечгандек оёғим билан шопиришни, ёмғирда ивиб қўзиқорин теришни яхши кўрардим. Баҳор келганида ҳовуздан ниначи тутиб, думига ип боғлаб олардим. Бир куни аямдан сўрадим:
— Ая, ҳовузда бирор ким яшайдими?
— Йўқ. Нега сўраяпсан?
— Ҳовуз лабида терилган ғиштларнинг устида ҳар хил болалар кийими, куйган пахталар бор. Бирор болали аёл яшаса керак, а?
— Чилла отани айтяпсанми? У ер чиллали жой. Кўп бораверманглар, хосияти яхши эмас…
Ҳа, жуда ўжар қиз эдим. Ҳар доим ўша хосиятсиз ерларга тортқилардим акамни. Энди қийналаман…
Ичимдагиларни ҳеч кимга айта олмай қийналаман. Овозим етади! Ҳаммасини айтишга овозим бор. Лекин шу овоз юзимда бир олов бўлиб, чуқур хўрсиниқ билан чиқади… Хаёлимни бўлиб, акамнинг тўрт ёшли қизчаси сўради:
— Амма, дадам мана шу «тоғча»нинг тагида, а? Шу тоғчани дадам кўтариб турибдими?
Ичимда нимадир чирт этиб узилгандай бўлди.
— Юр, энди кетамиз. Қиз боланинг қабристонда узоқ қолиши хосиятли эмас. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|