1. Бедана тухуми аллергия чақирмайди. Унинг оқи аксинча аллергияга қарши дорилар ишлаб чиқаришда кенг қўлланилади.
2. Бедана тухуми ҳеч қачон сифатини йўқотмайди. Бунга тухум таркибидаги лизоцим аминокислотаси сабабчидир. Шунинг учун бедана тухумини хона ҳароратида сақласа бўлаверади. Бундан ташқари, аминокислота саратон тўқималарига қарши курашда ҳам муҳим аҳамиятга эга.
3. Бедана товуқлар ва шу каби паррандаларга хос хасталик билан ҳеч қачон оғримайди. Шундан келиб чиқиб унинг тухумини хом ҳолатда истеъмол қилса ҳам бўлади. Бедана тухумининг хом ҳолатдагиси инфарктдан кейин организмни қайта тиклаш учун фойдали ҳисобланади.
4. Бедана тухуми буйракдаги тошларни эритади, сиқиб чиқаради, жигар, ўт қопига ижобий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, пуштсизлик, шайтонлаш, аллергик хасталикларга курашда асқотади. Қолаверса, бедана тухуми ҳомиладор аёллар учун ҳам фойдали. Уни бошқоронғилик пайтида истеъмол қилинса, ушбу ёқимсиз жараён тезроқ ўтиб кетади. Организм витаминлар билан тўйинади. Туғруқдан кейин она сути миқдорини оширади.
5. Бедана тухуми хотирани, асаб тизимини мустаҳкамлайди. Кўзларнинг кўриш имкониятларини кенгайтиради. Бола организми яхши ривожланади, кам касалга чалинади.
6. Бедана тухуми таркибида умуман холестерин йўқ. У қонни тозалайди, қон босимини меъёрда ушлаб туради. Гемоглабинни оширади. Юз терисини мустаҳкамлайди. Болалар ақлан ва жисмонан тараққий эта боришини таъминлайди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|