1. Беҳи қадимий мева ҳисобланади. Уни одамлар 4 минг йил олдин етиштира бошлашган.
2. Беҳи етиштириш бўйича дунёда Туркия етакчи ўринни эгаллайди.
3. Беҳининг мевалар ва ўсимликлар орасида яқин қондоши йўқ.
4. Пишган беҳининг ўн фоиз қисми шакардан иборат.
5. Беҳи дарахти узоқ вақт сувсиз яшай олади.
6. Битта беҳининг вазни икки килограммгача етиши мумкин.
7. Беҳи ёввойи табиат қўйнида ҳам учрайди. Аммо дарахтда бир нечтагина мева мавжуд бўлади. Уларнинг вазни 100 граммдан ошмайди.
8. Беҳи данагининг 20 фоизи шилимшиқдан ташкил топган.
9. Беҳи меваси, данаги ва барглари тиббиётда кенг қўлланилади.
10. Навидан қатъи назар беҳи меваси гоҳ нок, гоҳ олма шаклида бўлади.
11. Ўрта Ер денгиси соҳилларида яшовчи халқлар учун беҳи муҳаббат ва тўкинлик рамзи ҳисобланган.
12. Ўз даврида Шекспир ҳам беҳини ошқозон фаолияти бузилишига қарши ажойиб малҳам сифатида қадрлаган.
13. Яқин Шарқда беҳи уруғини қайнатиб, ундан ангина, ошқозон яраси, томоқ оғриғига қарши дори сифатида фойдаланишади.
14. Муҳаббат илоҳаси саналмиш Афродита беҳини эҳтирос меваси деб атаган.