TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Батарейкаларни йиғиш учун махсус контейнерларни ўрнатиш бошланди
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раҳбарияти 2020 йил 31 январдан бошлаб «Тоза ҳудуд» ва «Махсустранс» ДУКнинг барча ҳудудий бўлинмаларига батарейкаларни йиғиш учун стандарт шаклдаги махсус контейнерларни, биринчи навбатда, чиқиндиларни йиғиш пунктларида ўрнатишни бошлаш топширган эди.
Худди ана шундай биринчи янги контейнерлар Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида ўрнатилди. Уларни аниқлаш жуда осон – улар шакли ва кўринишидар батарейкаларга ўхшайди.
"Дастлабки босқичда бозорларда ва бошқа гавжум жойларда 100 та контейнер ўрнатилди. Бу ҳудудларнинг санитария ҳолатини яхшилаш ва аҳолининг экологик маданиятини ошириш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишларнинг бир қисмидир”, деди Фарғона вилояти "Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси мутахассиси Мирзаолим Нурматов.
Маълумотларга кўра, Тошкентда «Махсустранс» ДУКнинг 530 та ва хусусий санитария компанияларининг 171 та контейнери пайдо бўлди. Уларни ўрнатиш ишлари давом этмоқда ва контейнерлар мавжуд барча чиқиндиларни йиғиш пунктларини қамраб олади.