1. Хўш, нега қонни номсиз бармоқдан олишади? Айтишларича, номсиз бармоқ кам ишлатилади. Шунинг учун териси дағаллашмайди. Оғриқ масаласида ҳам айнан номсиз бармоқ камроқ сезги беради. Жимжилоқ ҳам ўрта, кўрсаткич, бош бармоқлар каби қон олишга яроқсиз ҳисобланади. У танага инфекция тушишига сабабчи бўлиши мумкин экан.
2. Одамнинг қўлидаги кўрсаткич, ўрта ва номсиз бармоқ энг кучли саналади. Ёши улуғ одам шу бармоқларнинг ҳар бирини букмаган ҳолда 55 килограммгача юкни кўтариб тура олади. Букилган ҳолда янада кўпроқ юкни кўтариши мумкин.
3. Одам умри давомида қўлдаги бармоқларни жами 25 миллион марта букиб, тўғрилайди.
4. Финлар, татарлар ва эрон халқлари вакиллари ҳам номсиз бармоқни шундайлигича аташади. Уларнинг гапига кўра, бу бармоқ худо берган сеҳрга эга. Шу сабабли унга ном бериш тақиқланади.
5. Одамнинг эндигина қолдирган бармоқ изи 0, 000001 грамм вазнга эга. Унинг таркибида ёғ, туз, оқсил ва сув мавжуд бўлади.
6. Оёқлардаги бармоқларнинг фақат биттасига ном берилган. У бош бармоқдир. Қолганларига ҳеч ким шу пайтгача ном бериш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган.
7. Қачонлардир инглизлар ва французлар ўртасида бўлиб ўтган юз йиллик уруш пайтида французлар асирга олинган инглиз камончиларининг ўрта ва кўрсаткич қўл бармоқларини кесиб ташлашган. Шунинг билан уларнинг камондан ўқ отиш имкониятини йўққа чиқаришган.
8. Бош бармоқни дунёнинг турли халқларида турлича номлашган. Масалан, ҳиндулар уни она деб аташади. Сомалида эса бош бармоққа бобо дея ном берилган.
9. Агар одамнинг номсиз бармоғи узунлиги кўрсаткич бармоқ билан баравар бўлса, бу одам ниҳоятда азартли ўйинларга ишқибоз саналади. Башарти номсиз бармоқ меъёрдагидан-да калта бўлса, у одам табиатан қотилликка мойил ҳисобланаркан.
10. Жимжилоғи ўта ҳаракатчан бўлган одамлар ораторлик истеъдодига эга. Улар мустаҳкам асаб соҳибларидир.
Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|