Бангладешдаги Давлатдия илгари ҳам яширин исловотхона, яъни, фоҳишахоналардан бири бўлган. Бу ерларда шариат қонунлари ҳукм суриши сабабли бузуқликка мойил бандалар бекитиқча ўзининг ҳаром амалларини давом эттирган. Афсуски, бора-бора шаҳарча тўлиқ фоҳишалар маконига айланди. Энди бу ерда хонадон йўқки, фоҳишаликка мойил бўлмаса. Ачинарлиси, шаҳарчадаги қизлар 10-11 ёшга етгач, истайдими-йўқми, ота-онаси, яқинлари тарафидан албатта фоҳишага айлантирилади. Аниқроғи, қўшмачиларга пул эвазига қизини сотади. Шаҳарчада ҳисоблаб чиқиладиган бўлса, ҳозир 2 мингдан зиёд фоҳиша мижозларга хизмат кўрсатади. Эркак мижозлар нафсини қондириш илинжида шаҳарчанинг шундоқ биқинидан ўтган темир йўл бўйлаб поездларда келишади. Бундан ташқари узоқ масофага юк ташувчи автомобилларнинг ҳайдовчилари ҳам Давлатдияда албатта тўхтаб ўтади. Шаҳарча аёлларининг гапига қараганда, бу наҳс ботқоғига айланган маконда минг нафардан кўпроқ бола улғайиб келмоқда. Улар орасида қизлар кўп. 10 ёшга етиб етмай, уларни қўшмачилар олиб кетишади. Қўшмачилар дўмбоқ қизлар жуда харидоргир бўлишини гапиришаркан. Шунинг учун қорин тўйдириш, қолган болаларни боқиш ниятида елиб-югурувчи аёллар қизларини семиртиришга уринишади. Маҳаллий болаларни ҳимоя қилиш ташкилотидагилар кўпчилик қизчаларни алоҳида ажратиб олиб ўқитмоқда, тўғри тарбия олишлари учун жонбозлик қилмоқда. Лекин бу мактабга ҳамма ота-она ҳам боласини беравермас экан. Улар шаҳарчанинг урф-одатига айланган фоҳишаликни маъқул кўришаркан. Чунки шу йўл билан қизлари оилага жарақ-жарақ пул олиб келаркан. Мутахассисларни, дунёдаги мутасадди ташкилотларни ўша гўдакларнинг келажаги ташвишга солади. Аммо шаҳарча аҳлини бу йўлдан қайтариш ҳозирга келиб жуда мушкул.
Дарвоқе, шу йил май ойи ўрталарида Давлатдия фоҳишалар макони коронавирус кенг тарқалиши туфайли ёпиб ташланибди. Шаҳарчадаги жами фоҳишахоналар, борделлар фаолияти тўхтабди. Энди наҳсга ботган фоҳишалар очликдан, қашшоқликдан азоблана бошлаган. Улар тезроқ карантинлар тугашини кутишмоқда, яна ўзларининг ифлос амалларини адо этиб қорин тўйдириш, ҳаром-ҳариш аралаш туғилган болаларини яна ҳаром-ҳариш билан боқишга умид боғламоқда.
Астағфирилло!!! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|