Бир одам солиҳ кишилардан бирининг олдига келиб: «Хар бир маъсият учун жазо бор деб эшитганман. Мен Аллоҳга кўп маъсият қилганман, лекин ҳеч жазоламади-ку?» – деди.
Солиҳ киши: "Эй, ўғлим! Балки, Аллоҳ сени ўзинг билмаган ҳолатда жазолаб бўлгандир!" деб, жавоб қилди. Бояги киши "Қанақасига?!" дея таажжубланди.
Солиҳ одам: – Сени, маъсиятлардан лаззат оладиган қилиб қўймадими? – Қуръон тиловатисиз ҳафталар, ойларни ўтказиб юбормадими? – Қанчадан-қанча тунларда қоим бўлишдан маҳрум этмадими? – Тилингни зикрдан тўсиб қўймадими? – Сени мансабпараст, дунёга меҳр қўйган, пулдан ўзгани севмайдиган қилиб қўймадими? – Тоат-ибодатларни сен учун оғир қилиб қўймадими? – Тилингга ғийбат, чақимчилик, ёлғонни осон қилиб қўймадими? – Охиратни унуттириб, дунёни энг улкан ташвишинг қилиб қўймадими?
Мана бу ҳорликларнинг барчаси, Аллоҳнинг сен сезмаган жазоларидир, дея жавоб берди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|