1. Бактериялар ер юзида 3, 5 миллиард йил олдин пайдо бўлган. Улар сайёрамизнинг илк аъзолари ҳисобланади.
2. Бактериянинг биологик вазни ҳайвонлар ва ўсимликлар биологик вазнидан кўпроқ.
3. Бактериялар инсон иммуниал тизими пайдо бўлишида муҳим ўрин тутади.
4. Одамнинг микрофлорасида 40 триллионтага яқин бактерия тўқималари бор. Одам танасининг ўзи эса 30 триллионта тўқимадан ташкил топган.
5. Бу микроорганизмлар бир-бири билан кимёвий усул ёрдамида мулоқот қилади. Яъни, сигналли молекулалар алмашинуви орқали тиллашади.
6. Бактериянинг ҳажми вирус ҳажмидан каттароқ. Ҳар бир бактериянинг узунлиги бир неча микрометрларга тенг. (1 мкм = 0, 001 мм)
7. Энг йирик бактерия ҳажми 0, 75 миллиметрдан иборат.
8. Айнан бактериялар шарофати билан Ер сайёрасида кислород пайдо бўлган.
9. Ёши улуғ одамнинг ичагида ўртача 2, 5 килограмм вазнга тенг бактерия яшайди.
10. Бактериялар орасида ҳам ҳайвонлардаги каби маҳлуқ бактериялар бор. Улар бошқаларини ўлдириб ейиш билан шуғулланади. Шундай бактериялардан бири «Bdellovibrio bacteriovorus» деб номланган. У жуда тезкор. Бир сонияда ўз ҳажмидан 100 баробар узунроқ масофани босиб ўтади.
11. Бактериялар энергияни нафас ва фотосинтез ёрдамида олади.
12. Айрим бактериялар магнит майдонларини сеза олиш хусусиятига эга.
13. Бактерия ҳатто фазода, вакуум ҳолатида ҳам яшаб кета олади.
14. Гарчи одамзод илк бор бактерияни микроскоп орқали 17 аср ўрталарида кўрган бўлса-да, «бактерия» атамаси орадан 150 йил ўтиб пайдо бўлган.
15. Бактерия бир тўқимали ва кўп тўқимали турларга бўлинади.
16. Одамнинг оғиз бўшлиғида ўртача 40 мингта бактерия яшайди.
17. Бактерия ёрдамида сув ва нефт маҳсулотларини ҳам заҳарли моддалардан тозаласа бўлади.
18. Бактериялар ўлат, сифилис, холера, сил ва бошқа кўплаб хавфли хасталиклар қўзғатувчиси саналади.
19. Аммо бактерияларнинг фойдалилари ҳам кўп. Улар инсонлар ҳамда бошқа тирик жонзотларнинг меъёрий ҳаёт кечириши учун хизмат қилади.
20. 2016 йили Япония олимлари «ideonella sakaiensis 201-F6» деб номланган бактерия турини аниқлашди. У пластик билан озиқланаркан.
21. Овқат ҳазм бўлишида ҳам бактерияларнинг алоҳида ўрни бор.
22. Ўрта асрларда хавфли хасталикларни қўзғатувчи бактериялардан душманни тор-мор этишда фойдаланишган. Буни турк киноижодкорларининг «Эртуғрул» фильмида ҳам кузатиш мумкин.
23. Компьютер сичқончаси, эшиклар тутқичлари бактерияларнинг севимли яшаш жойидир.
24. Қўл телефонлар экранларида ҳам бактерия кўп.
25. Бактерияларни ўрганувчи фан бу бактериологиядир.