1916 йили Ливерпуль ҳарбий денгиз судида ғалати иш кўриб чиқила бошланди. Англия флоти матроси Шарль Дун оғир жиноят содир этганликда айбланди. Айтишларича, у кема жўнаб кетиш вақтида етиб келмабди. Шу сабабли уни дезертир сифатида қабул қилишди.
Ўша пайтдаги қонунга кўра, бу жиноят учун матрос 10 йил муддатга сургун қилиниши лозим эди. Лекин Шарль Дун ўзини оқлаш учун ишонарли ва арзирли сабабларни топа олди. У айтдики, кеманинг жўнаб кетиш вақтида етиб келган. Аммо уни қуролдошлари кемага чиқаришмаган. Аксинча, агар кемага чиқишга уринса, очиқ денгизга чўктириб юбориш билан қўрқитишган. Хўш, нега?
Қуролдошлари уни бахтсизлик келтирувчи сифатида кўра олишмас экан. Эмишки, илгари ҳам Шарль Дун қайси кемада хизмат қилмасин, ўша кемада албатта қандайдир кўнгилсизлик юз берган. У 18 йил йўловчи ташиш кемаларида фаолият юритган. Кейинчалик ҳарбий кемаларга ишга ўтган. 54 маротаба кема ҳалокатини бошдан кечирган. Аксар ҳолатларда Дун тирик қолган, бошқалар эса ҳалок бўлган. Шунинг учун вақт ўтиши билан кемадагилар Шарль Дунни ёмон кўриб қолишган. У билан бир кемада хизмат қилишни исташмаган.
Ўзини оқлаш учун Шарль кўплаб ҳужжатларни суд ҳайъатига тақдим этди. Бир неча гувоҳлар сўроқ қилинди. Улар ҳам Шарль Дун қай кемага чиқмасин, албатта фалокат юз бериши ҳақиқат эканини тасдиқлашди.
Ливерпуль ҳарбий денгиз суди судьяси жуда қийин аҳволда қолди. Чунки судланувчи келтирган барча далиллар ҳақиқат эди. Демак, бу Шарльнинг оқланиши учун асос бўла оларди. Узоқ вақт давом этган музокаралардан сўнг судья Шарльни айбдор эмас, кемага ўз вақтида етиб келган, аммо бошқаларнинг айби билан чиқа олмаган деб топди. Шундай қилиб матрос барча айбловлардан озод этилди. У оқланди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|