Оилами? Фарзандми? Бойликми? Тинчликми? Ота-онами? Соғлиқми? Ёки бошқа нарсами?
Аллоҳнинг адолатига иймон келтирган инсон ҳеч қачон бахтни бу нарсалар билан боғламайди.
Кимдир бой оиланинг ягона фарзанди, кимдир эса, оддий деҳқоннинг бешинчи боласи. Кимдирда икки ўғил ва икки қиз бор, кимдир фарзандсизлик азобида. Кимдир туғма ногирон…
Агар бахт бу нарсаларда бўлганида, Аллоҳ ҳаммага тенг тақсимлаган бўлмасмиди? Ахир нега Аллоҳ кимнидир бахтсиз, кимнидир бахтсиз қилади? Ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда тағин.
Йўқ. Бахт ўлчови бу эмас. Булар шунчаки, шукримизни ва сабримизни ўлчаш учун берилган синовлар холос. Шунчаки, имтиҳонда ҳамма турли савол тушганидек, ҳамма ҳар хил синалади холос.
Аллоҳнинг адолатига иймон келтирган инсон Бахтнинг ҳамма учун тенг масофада турган ва эришиш имкони фақат ўша инсоннинг ўзигагина боғлиқ бўлган тушунча эканини фаҳмлай олади.
Бахт иймондир. Иймон инсоннинг ҳаётга бўлган қарашини ўзгартиради, ҳаётнинг исталган нуқтасида қалбга хотиржамлик беради. Атрофдаги ҳар бир нарса ўткинчи эканини англатиш билан бирга, бунга тушкунлик билан эмас, хотиржамлик билан ёндошишга ўргатади. Ўлимдан, атрофдагиларни йўқотишдан қўрқмасликда ёрдам беради.
Иймон Аллоҳ ризолигига эришиш орзусидир. Бу шундай орзуки, мукофоти энг катта ва абадийдир. Бу шундай орзуки – бой- камбағал, соғлом-у касал, фарзанди бору фарзандсиз, етим-у ёлғиз – эришиш имконияти барчада тенг ва ўзларига боғлиқдир. Яна қандай «бахт» га шундай таъриф бера оласиз?
Ҳақиқий бахтли ва бадбаҳт Қиёмат куни эълон қилинади ва пешонасига тамға қўйилади. Фақат ўша бахтсизлар бу бахтсизликлари учун ҳозиргидек тақдирни, бировни, ҳолатни, замонни, давлатни, душманларни эмас, фақат ўзларини надомат қиладилар. Аллоҳ асрасин.
Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|