Ўзбекистонда ишчиларга иш ҳақи тўланадиган кун байрам кунига тўғри келиб қолса, у ҳолда ойлик байрам кунидан аввалроқ тўланади.
Мехнат кодексига асосан иш ҳақи тўланадиган кун дам олиш куни ёки байрам кунига тўғри келиб қолса, меҳнат ҳақи шу кун арафасида тўланади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги эслатиб ўтди.
Иш ҳақи байрамдан олдин тўланиши керак
Ўзбекистонда ходимларга ойлик буриш куни бирон байрам ёки дам олиш кунига тўғри келиб қолган тақдирда иш ҳақи ходимларга ўша кундан аввалроқ тўланиши керак. бу Меҳнат кодексининг 161-моддасида белгилаб қўйилган.
Ойликни кечиктирган иш берувчи жавобгар бўлади
Кодексга кўра, жамоа шартномасида иш берувчининг айби билан ходимга ҳақ тўлаш белгиланган муддатларга нисбатан кечикканлиги учун жавобгарлик назарда тутилиши мумкин. Байрам арафасида иш соати қисқартирилади
Шу билан бирга, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
Эслатиб ўтамиз, эртага 1 октябрь – "Ўқитувчилар куни” муносабати билан Ўзбекистонда дам олиш куни ҳисобланади. Ташкилотларда ойликлар асосан ойнинг дастлабки кунларида берилади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|