Juma, 05.07.2024, 00:48
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 15
Mehmon: 15
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Sentabr » 17 » БАДБАХТ ТОҒА… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)

07:11
БАДБАХТ ТОҒА… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)
МАСЛАҲАТЛИ ТЎЙ ТАРҚАМАС

Аброрнинг тоғаси Фозил киракаш қариндош-уруғларнинг назарида дунёда битта. Ўзи паҳлавонлардай гавдали, ҳар бир мушаги ходадай-ходадай келади. Мўйловдор. Энаси Халча опанинг айтишига қараганда, йигитлик пайтлари нариги маҳаллалик биттаси билан ёқалашиб қолган-у, аччиғига чидамай шартта қорнига пичоқ тиқворган ва шу кўйи қамалиб 10 йил деганда чиқди. Чиқди-ю, ўша ўзи «ўтирган» Бўкада қолиб кетди. Бўкада ҳам ҳеч кимга сўзини бермади. Урганни урди, сурганни сурди. Бойлик тўплаш илинжида бўлди…

Аброр тоғасидан қўрқади. Чунки ўйлаб қадам босмаса, ўйлаб гапирмаса урди Худо. Тоғаси бир-икки тепки ёки енгилроқ тарсакини ундан аяб ўтирмайди.

— Ҳа, жиян, армиядан келганингга бир ойдан ошди. Шу ёқда бир киракаш тоғам борийди, бориб кўрайин демайсан-а, баччағар?! — Аброр дарвоза ҳатлаб улгурмай тоғасининг кутилмаган дағдағасидан турган ерида тошдек қотиб қолди. — Нимага индамайсан?.. Армияга бориб ҳам сал юракни бақувват қилмабсан-а, вей!.. Йигит деган ҳадеб шалвиравермайди-да энди!.. Кел, бир бағримга босай-чи!..

Аброрга шундан кейингина жон кирди-ю, сўрига ўтиришгач, аста-секинлик билан мақсадга кўчди:

— Тоға, сизминан маслаҳатлашай деб келгандим… Энам уйланасан деб ҳеч қўймаяпти…

— Тўппа-тўғри… Йигит киши вақтида ола хуржунни бўйнига илса кам бўлмайди… Энди… Биз шундай ўтиб кетдик, холос… — Фозил ака афсуслангандек бирпас ерга жим қараб қолди, — Хотинлардан кўнгил қолган, жиян… Ҳа, майли, қани, ўзингдан гапир-чи!.. Биронтасини топдингми, ишқилиб?..

— Йўғ-е… — Аброр уялиб тескари қаради, — Энам… ўзи топса керак…

— Э, энанг ўзига ўхшаганидан топади… Бўмайди. Келинни ўзим топаман сенга… Эртага энангга бориб айт, дастурхонини кўтариб келаверсин Бўкага…

Бу гапни эшитиб Аброрнинг юраги беихтиёр дукиллаб кетди… «Наҳотки?.. Наҳотки, тоғаси унга шу қадар меҳрибонлик қилса?.. Қанийди, ҳамманиям шунақанги тоғаси бўлса!..» У азбаройи севинганидан овқат ҳам емади. Уззукун тоғаси ваъда қилаётган гўзал, келишган, сарвқомат келин ҳақида ўйлади. Шу кўйи тунни ҳам мижжа қоқмай ўтказди. Аброр ҳақиқатан керак бўлса бундай меҳрибон тоғага бир умр пойи патак бўлишгаям ҳозиру нозир эди.

ЕТИМНИНГ ОҒЗИ ОШ КЎРДИ

 Халча опа ҳам ошиб-тошиб кетгани йўқ. Бировларнинг кирини ювиб, кўрпасини қавиб зўрға кун кўради. Эри бўлса, Аброр туғилган йили тракторнинг тагида қолиб ўлди. Ўша-ўша бу аёл рўшнолик кўрмади. Қийналиб кетган пайтларида кўнглини кўтарган ҳам шу ёлғизгина норасидасининг борлиги бўлди. Бир сўм топса, ярмини боламнинг тўйига деб асради. Энди бўлса… Болаликдан бемеҳр бўлиб ўсган Фозил акаси кутилмаганда жиянини уйлантиришга тушиб қолса-я!.. Худо хайрини берсин, ишқилиб!..

Халча опа тўйнинг эртаси куни чой ичиб ўтириб, гоҳ янги келин Мўътабарга, гоҳ қовоқ уйганча узоқ-узоқларга тикилиб қолган ўғлига термулди. Аброрнинг авзойини кўриб негадир юраги ғаш тортди.

«Нимжонгинайди болам, — ўйлади у Фозил киракаш ётган уйга хавотир аралаш қараб қўяркан, — Бирор ери оғриб қолдими нима бало?!»

— Ҳой, Аброр, сенга нима бўлди? — Халча опа ниҳоят тоқати тоқ бўлиб ўғлининг елкасидан ушлаб ўзига қаратди, — Бирон еринг оғрияптими?.. Нимага ўйланиб қолдинг?..

Аброр жавоб бериш ўрнига аста ўрнидан турди.

— Эна, тоғам уйғондими?

— Уйғонгандир… Нимайди?..

— Гапим бор.

— Ие, қанақа гап?.. Менгаям айт-чи!..

— Йўқ. Бу сизга айтадиганмас… Эркакларни гапи.

Халча опа оғзини очганча қолаверди. Аброр эса, бу маҳал тоғасининг бош томонида чўк тушиб ўтирарди.

— Тоға, сизга бир гапни айтмоқчи бўлиб киргандим…

— Нима гап экан ўша, куёв бола?.. Қани!.. — Фозил киракаш астойдил ёнбошлаб олгач, Аброрга маъноли кўз ташлади.

— Келинингиз… Мўътабар… Қиз чиқмади.

— Нима-а?.. — Фозил киракаш кўзлари ола-кула бўлгандек ўрнидан туриб кетди, — Бунақанги бемаъни гапни қаердан топа қолдинг?..

— Қаердан топардим?.. — Аброр лаблари, ияги асабий титраб тескари қаради, — Жувон экан-да ўшанингиз!..

— Шунақа дегин, шунақа дегин… — Фозил киракаш беихтиёр бошини эгиб бурчакдаги столни асабий черта бошлади, — Ҳа, бўпти… Қовоғингни осилтираверма!.. Қиз чиқмаса осмон узилиб ерга тушмайди. — У бирпас ўй суриб олди-да, жиянига яқинлашиб елкасидан маҳкам тутди, — Кичкиналигида отдан йиқилиб тушган Мўътабар… Шундан бўлса керак-да!..

— Сиз… Билармидингиз?.. — Аброр дам ҳайрат, дам нафрат назари билан тоғасига тик боқди.

— Э, менга бунақа қарама, тирранча!.. Уйланган сен-у, мен қаёқдан биламан?.. Энди… Гап мундоқ… Бу тўғрида бировга оғиз оча кўрма… Энг асосийси, хотининг енгилтак эмас… Мен кафил…

Аброр Фозил киракашнинг олдидан анча кўнгли кўтарилиб чиқди. Аммо Мўътабарга тикилгани сайин юраги ғаш тортиб тишлари ғижирлайверарди.

ҲИЙЛАГАР

 Камбағал одам ширин сўзнинг гадоси бўлади. Аброр ҳам тоғасининг кейинги кунлардаги хуш муомаласидан сўнг барча қайғуларни ҳарқалай елкасидан оширди. Яхши кунлар келишига умид қилди. Айниқса, Фозил киракаш уларнинг ҳаммасини Бўкага кўчириб кетиши Аброр учун ҳам, Халча опа учун ҳам айни муддао эди. Чунки у ёқларда ер кўп, кенгчилик. Сал жонни қийнаса, бойиб кетиш ҳеч гапмас. Мўътабар қиз чиқмаган бўлса… Демак, тоғаси тўғри айтган…

Афсуски… Аброр, йўқ, нафақат у, Халча опа ҳам ҳатто, айни ҳақиқатдан, Фозил киракашнинг ҳақиқий башарасидан бехабар қолишди. Негаки, Мўътабарнинг отаси Фозил акага турмадаги энг яқин оғайни эди. Катта бир муштлашувда қаттиқ калтак еб қазо қилгач, сал ўтмай очиқликка чиққан Фозил киракаш қизни гўёки ўз ҳимоясига олди. Аслида буёғи эркакчилик. Устига-устак у чиройли, яна… Етим қолган… Ўзи ёқтирган бу қизни ҳе йўқ, бе йўқ Аброрга олиб бериши ҳам бежиз эмасди. Ўз режалари бор эди. Бироқ йигит қурмағур бир дақиқа ёлғиз қолдиргиси келмайди Мўътабарни. Қиз ўлгур ҳам қачонгача соғинтириб юради, Худо билади…

«Бу аблаҳни нариги пайкалдаги тарвузга қоровул қип қўймасам бўлмайди шекилли, — кўнглидан ўтказди у бир куни, — Ҳар тугул Мўътабарнинг қўйни бўшайди… Қамоқда ётганимда бир марта хабар олишга ярамаган (Худди бир умр ўзи меҳр кўрсатиб қўйгандай) сингилниям иззати битди, ишини қилсин…»

Фозил киракаш бир-икки кун деганда ҳаммасини ҳал қилди. Энди олд тарафи қирга уланиб кетган ҳайҳотдай ҳовлида ёлғиз Мўътабаргина айланиб юрарди.

— Эрга тегдим деб эски қадрдонларни унутвориш экан-да-а?.. — Фозил киракаш Мўътабарни зарб билан ичкарига тортаркан, серсоқол юзларини қулоғига босди, — Соғиниб кетди-ку, одам!..

— Йўқ… Қўйворинг!.. Нима қиляпсиз?.. Энди эрим бор… Яхшимас…

— Ие, бу нима деганинг, қизалоқ?.. Ким сени эрли қилди? Менми?.. Бўйнингдаги тилла занжир кимники?.. Бармоғингда ёнаётган анави узук-чи?.. Мен атайин гап-сўздан қочайлик деб шундай қилдим-ку, аҳмоқ қиз!.. Қолаверса, қорнингдаги бола… Айтганча, икки ойлик бўп қолди-ёв-а?..

Мўътабар кутилмаганда йиғламсираб орқага тисарилди.

— Қанақа икки ой?.. Уч ой бўляпти… Қўрқиб кетяпман… Қорним чиқиб қолса, нима қиламан?..

— Э, шунга шунчами?.. Ваҳима қилавераркансан-да!.. Ҳаммаси яхши бўлади. Фақат… Мени айтганимдан чиқсанг, ў-ла-сан, уқдингми?! — Фозил киракашнинг ортиқ сабри чидамади. Шартта эшикни ичкаридан қулфлади-да, Мўътабарни бағрига тортди. Шу тобда катта бир пайкалга уруғ қадаётган Аброр ҳамда Халча опанинг икки хаёли тезроқ бойиш, бойиш ва бойиш эди…

ОРТИҚЧА ГАП-СЎЗЛАР

Фозил киракашни турма ҳам, кейинги ҳаёт-у, баъзи-баъзидаги катталарнинг насиҳат-ўгитлари ҳам одам қилолмади. Ёмон эди, ёмонлигича қолди. Айниқса, Аброр буни билмаган экан. Хотинининг қорни тўйларига бир ярим ой тўлмай кўтарилиб қолгач, бу ҳам етмагандек, кичкинагина Адирқишлоқ одамлари уларни негадир бармоғи билан кўрсата бошлагачгина билди. Энг ёмони, тез-тез қусаётган, тунлари бесабабдан-бесабаб эрининг узатилган қўлларини силтаб ташлаётган, кейинги кунларда қовоқ уйишдан бўшамай қолган Мўътабарни кузатгани сари юрагидаги номаълум шубҳа тобора ошиб борар, айниқса, бир-икки ўғринча кўз уриштиришганини, ўтган ҳафта ишдан қайтганида Мўътабарнинг қўлидан ушлаб қўйганини кўргандан бери тоғасидан гумон қиларди. «Наҳотки, хотиним, умид билан бир ёстиққа бош қўйган одам шунчаликка борган бўлса?.. — ўйлаб ўйларининг сўнгига етолмасди у. — Наҳотки, хиёнат қилаётган бўлса?.. Нега тўйимизга ҳеч қанча бўлмай қорни кўтарилиб қолди?.. Бунақа пайтларда қандай йўл тутиш керак?.. Наҳотки, тоғам билан?..»

— Сен менга тўғрисини айт, — вақт ўтган сари жони халқумига келиб қолаёзган Аброр бир куни хотинини сиқувга олди, — Нега қорнинг анавинақа… Кўтарилиб қолди?.. Нега Худонинг берган куни қусганинг-қусган?.. Нима учун мени яқинингга йўлатмай қўйдинг?.. Ахир иккиқат хотинларгина шундай қилади-ку!..

Мўътабар шу тобда кўнгли ағдарилиб турганига қарамай, эри тезроқ ишга кетишини истар, Фозил киракаш келиб қолишидан, эрининг олдида ўзига ташланиб қолишидан қўрқар, (ундан ҳамма нарсани кутса бўларди) ўзи ҳам сезмаган ҳолда бақириб дарҳол ўзини ташқарига урди.

— Йўқолинг!..

— Нима?.. Нима дединг, ким йўқолади? Тўхта, дедим!..

— Вой-дод! Ким бор?.. Ёрдам берсаларинг-чи, ўлдириб қўяди ҳозир!..

— Ҳой, нонкўр!

Мўътабарнинг сочини тутамлаб эндигина ерга босган Аброрнинг кўзлари рўпарасида тўсатдан пайдо бўлган тоғасига тушиб баттар жунбушга келди.

— Қўйвор уни! Ҳаққинг йўқ Мўътабарда!

Аброр хотинини қўйиб юборди. Аммо орқасига даст ўгирилиб қўлига йўғон бир хода олди.

— Ҳа, бу билмайди, кўрмайди, девдингми?.. Ишга кетган, бораман-у, қўйнига кираман девдингми?.. Кир, қани, қандай кираркансан!..

— Ўлдираман!.. Сен кўрнамакни сўяман ҳозир!.. — Афсуски, Фозил киракашнинг пичоқ тутган қўллари хода зарбидан шалвираб қолди.

Аброр эса унинг дуч келган ерига урар, югуриб ҳовлига кирган қўшни эркаклар жазавага тушган йигитни ҳадеганда ушлаб қола олишмасди.

— Вой, қўлим! Вой, белим! Ушласанглар-чи бу психни! Ҳозир… Ҳозир кўрсатиб қўяман ҳаромига! — Фозил киракаш жон аччиғида тўғри участковойга чопди.

Аброрни бир амаллаб тўхтатишди. Мўътабар бўлса, аллақачон ўз уйига яшириниб улгурган эди.

 ДАРБАДАРЛАР

 Ҳарқалай, мелисалар киракашнинг кимлигини билганлари учунми, унга қулоқ тутиб ўтиришмади. Аксинча, тинч юрмаса, яна панжара ортига қайтиб қолишини айтиб пўписа қилиб қўйишди. Лекин бўлиб ўтган дилхираликлардан сўнг она-болага қийин бўлди. Айниқса, Халча опа номус азоби, алам исканжасида қолиб адойи тамом бўлаёзганди. Орқаси қийшайиб ичига кириб кетган калишини базўр судраганча ўғлининг ортидан кетиб бораётган, аччиғини босолмай тишлари ғижирлаб-ғижирлаб қўяётган Аброрга гоҳи-гоҳида ўғринча қараб қўярди.

— Ойижо-он!.. Аброр ака!..

Қумлоқ йўл ҳолдан тойдира бошлаган Халча опа таниш овозни эшитиб истар-истамас орқасига ўгирилди. Ўттиз-қирқ метрлар чамаси нарида Мўътабар ҳарсиллаганча югуриб келарди.

— Нима дейсан?.. — унга жавобан қичқирди Халча опа, — Ҳаммани тириклай кўмиб бўлиб нимага яна орқамиздан чопасан?..

Мўътабар уларга етиб олгач, бир муддат бўғриқиб, ҳансираб турди. Кўзларидан эса, бетиним ёш дувилларди.

— Ойижон… Жон ойижон, ҳеч бўлмаса сиз тушунсангиз-чи!.. У ярамас мени болалигимдан қўрқитиб келган… Нима деса, айтганини қилишга мажбур эдим. Ўлдириб юборишидан қўрқардим. Аброр акамгаям мажбурлаб узатган. Қилиб юрган ишларини одамлар сезиб қолишидан чўчиган… Мен аёл бўлсам… Қўлимдан нима келади?..

Бу гапларни эшитишниям истамаётган Аброр Мўътабарга нафрат билан тикилди.

— Унда нега илгари индамадинг, манжалақи?.. Мени ишга жўнатиб ўша ифлос иккаланг айш қилгансан, биламан. Анави қорнингдагиям ўшаники…

— Кечиринг… Аброр ака… Мен сизни барибир яхши кўраман…

— Нима? Яхши кўраман?.. Мен эса, яхши кўрмайман!.. Нафратланаман сендақалардан, билдингми?! Орқамдан думга ўхшаб эргашма!.. Бор, ўйнашинг кутиб қолгандир, қўшмозор бўлларинг!.. Бор йўқол, дедим!.. Ҳозир тошминан бошингни ёраман!..

— Йўқ!.. Ҳеч ерга кетмайман!.. Сиздан айрилишни истамайман!..

— Қўй, болам, — кутилмаганда орага тушди Халча опа, — Майли, юрса-юрар… Нима бўлсаям, никоҳдаги хотининг-да!.. Кечирим сўради-ку ҳартугул!.. Бечора қаергаям борарди, адашгандир-да!.. Эси кириб қолар бир кун.

— Эна, бу нима деганингиз?.. Шунча бошимизга ахлат тўкиб яна ёнма-ён кетсинми?..

— Майли, жинни бўлма!.. Киради инсофга…

— Йўқ! — овозининг борича қичқирди Аброр титраб-қақшаб, — Бормайди! Борса, барибир ўлдираман уни, эсингизда бўлсин!..

Мўътабар, барибир, она-боладан ажралмади. У бир кунмас-бир кун Аброрнинг ўзгариши, илгаригидек юмшоқ табиатли йигитга айланишидан, бахтли бўлишидан умидвор эди. Улар қош қорайгандагина беадад қирликнинг қоқ ўртасида, ҳеч кими йўқ ўтов рўпарасида тўхташди.

БИР БОШГА БИР ЎЛИМ

Аброр кечаси ҳамма ухлагандан сўнг секин ўтовдан чиқди. Ташқарида муздек шабада эсар, аллақаердан эшакларнинг беўхшов ҳанграши бот-бот эшитилиб турарди.

У сира ўзини босолмади. Мўътабарнинг яна энаси билан ёнма-ён ётганини ўйлагани сари жаҳл отига минаверди, шайтонга зўр бераверди.

— Мен бу қанжиқни барибир ўлдираман, — асабий шивирларди у, — Кейин… Анави Фозилни сўяман… Ҳаммасини… Ҳаммасини ўлдираман… Қанжиқни алдаб ташқарига олиб чиқсам, энамга сездирмасам бўлди…

Аброр оёқ учида ичкарига кирди-да, беозоргина ухлаётган Мўътабарни турта бошлади:

— Эшитяпсанми, тур!.. Турсанг-чи, ташқарида — очиқ ҳавода ётамиз…

Мўътабар эрининг титраган қўлларини баданида туйиб даст ўрнидан турди.

— Нима?.. Қаерга?.. Ташқарида дейсизми?.. Мени кечирдингизми, Аброр ака, кечирдингизми?..

— Ҳа, кечирдим… Кўрпани олгин-да, юр!..

Қум устига ўрин тўшалгач, Аброр ноилож, уйқуга кетишини кутиш ниятида хотинининг ёнига ётди. Мўътабар эса, эри бунчалик тез «юмшаши»ни кутмагани учунми, анча вақтлардан бери илк бора унинг елкасига бошини қўйди-ю, ишониб-ишонмай кўзларини юмди… Йўқ, узоқ-узоқ гаплашиб ётмоқчи бўлди аввалига. Фақат… Биринчи бўлиб гап бошлашга негадир юраги дов бермади…

— Эна-а!.. Мен ўлдириб қўйдим!.. Одам ўлдириб қўйдим!.. Пичоқ қани?.. Ҳа, мана!.. Эна, чиқсангиз-чи!.. Мен уни ўлдириб қўйдим!.. Энди… Ўзимни ўлдираман!.. Мелисасига бормайман!.. Бормайман!..

Ярим кечаси кучли қийқириқни эшитиб жонҳолатда ташқарига чиққан Халча опа ўзи ҳам билмаган ҳолда Мўътабарнинг жасадига ёпишди.

— Вой, шўрим қуриб қолди!.. Вой, энди нима қилама-ан?! Ҳой жинни, нима қип қўйдинг?.. Нима «қанд»лар еб қўйдинг?.. Қайт дедим, қўлингда нима балолар кўтариб олдинг?.. Аҳмоқ бўлма, қайт!..

Халча опа қоронғида у ёқдан бу ёққа телбаларча шаталоқ отиб чопаётган Аброрга ета олмади. Кўз очиб юмгунча, кучли хириллаш келди қумлоқ тарафдан, кейин… Ер қип-қизил қонга бўялди… Аброр ўзини-ўзи сўйиб қўйган эди…

Эр-хотинга Бўканинг ўзида, Мўътабарнинг қизлик уйида жаноза ўқилди. Фарзанд доғида куйиб кетган Халча опанинг жинни бўлиб қолгани-ю, икки ёшнинг жасадини ҳам унутиб катта кўчада бош яланг узоқ-узоқларга беҳол қўл силтаётганини кўрган борки, йиғлади. Фақат… Йиғлаётганлар орасида Фозил киракашгина кўринмади.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 359 | Qo'shdi: | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Sentabr 2019  »
DushSeshChorPayJumShanYak
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz