Кунларнинг бирида жуда бадавлат одам ўғлини ёнига олиб, саёҳатга отланибди. Мақсади фарзандига баъзи одамлар қандай фақирликда яшаётганини кўрсатиш экан. Улар бир неча кунни фермадаги жуда ночор оилада ўтказишибди. Уйга қайтаётганларида ота ўғлидан сўрабди: -Саёҳат ёқдими, ўғлим? -Албатта, жуда ёқди, отажон,-жавоб берибди бола. -Кўрдингми, одамлар қанчалик фақир бўлишлари мумкин? -Ҳа, албатта! -Саёҳатимиздан қандай хулоса чиқариб олдинг?-яна сўради ота. -Бола жавоб берибди: -Бизда биттагина, уларда тўртта ит борлигини кўрдим. Бизнинг ҳовузимиз боғимизнинг ўртасигача, улардаги анҳорнинг эса охири кўринмайди. Боғимизни чет элдан келтирилган бир нечта чироқлар ёритади, уларникида тунлари юлдузлар порлаб туради. Айвонимиз ҳовлимизнинг олдигача борган, уларнинг кенгликлари эса уфққа чўзилган. Биз кичик бир ер майдонида яшаймиз, уларнинг эса кўз югуртириб, чамалаб бўлмайдиган бепоён далалари бор. Биз егуликни сотиб оламиз, улар эса ўзлари етиштиришади. Уйимиз атрофини ҳимоя девори ўраб туришади, уларни эса дўстлари. Бу гапларни кутмаган ота каловланиб қотиб қолди. Ўғли яна қўшимча қилди: -Менга уларнинг қанчалар бой-бадавлат эканини кўрсатганингиз учун катта раҳмат, отажон. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|