«Коронавирус касаллигини келтириб чиқарувчи табиий манба бу — кўршапалаклар. Кўршапалакларнинг COVID-19’ни чақирадиган тури Ўзбекистон ҳудудида учрамайди. Одамларимиз ҳам улар билан мулоқотда бўлмайди, лекин шу нарсани ёдда тутишимиз керакки, уй ҳайвонлари ҳам ўртадаги восита бўлиб қолиши мумкин.
Қолаверса, уй ҳайвонларидан жуда кўп: эхинококкоз, иерсиниоз, паразитар касалликлар, гижжа касалликлари ҳамда юқумли ичак касалликлари юқиши мумкин. Шу нуқтаи назардан ССВ томонидан фуқароларнинг мобил телефонларига юборилаётган хабарлар шахсий гигиена қоидаларига риоя этган ҳолда яшаш тарзини жорий қилиш бўйича тавсия ҳисобланади.
Шу ўринда бир нарсани айтмоқчиманки, ҳозирги карантин даврида озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш, тайёрлаш билан шуғулланадиган умумий овқатланиш шохобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилган. У ерлардаги қолдиқ овқатларни еб, яшаб юрган дайди ҳайвонлар ҳам кўчага чиқиб кетди. Шу сабабли аҳоли пунктларида дайди ит-мушукларнинг кўпайиш ҳолатлари учрамоқда. Аҳоли яшаш пунктларидаги эпидемиологик вазиятнинг барқарорлигини таъминлаш кўп жиҳатдан фуқароларимизнинг ўзига боғлиқ. Агар шундай дайди, қаровсиз қолган ҳайвонларни кўришса, бу ҳақда туманларда жойлашган дайди итларни тутиш бригадаларига зудлик билан мурожаат қилишларини сўраймиз. Чунки дайди ҳайвонлар, айниқса, итлардан ўта хавфли юқумли касаллик – қутуриш касаллиги юқиши мумкин», — дейди Алматов. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|